https://sputniknews.uz/20210927/ozbekiston-va-rossiya--2022-2026-yillarga-moljallangan-hamkorlik-dasturini-tayyorlamoqda-20659912.html
Ўзбекистон ва Россия 2022-2026 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастурини тайёрламоқда
Ўзбекистон ва Россия 2022-2026 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастурини тайёрламоқда
Sputnik Ўзбекистон
Сардор Умурзаков ва Максим Решетников Тошкентда ҳамкорликнинг янги устувор йўналишларини муҳокама қилишди. 27.09.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-09-27T11:47+0500
2021-09-27T11:47+0500
2023-04-05T18:34+0500
иқтисод
ўзбекистон
ҳамкорлик
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/1b/20658643_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_e04d05ad7bd31596f95e2c81977e85a6.jpg
ТОШКЕНТ, 27 сен – Sputnik. Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари 2022-2026 йилларга мўлжалланган савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ҳамкорлик дастурини тайёрламоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаковнинг Россия иқтисодий ривожланиш вазири Максим Решетников билан учрашуви давомида маълум қилинди.Ўзбекистон-Россия Ҳукуматлараро комиссия ҳамраислари Сардор Умурзаков ва Максим Решетников Тошкентда ҳамкорликнинг янги устувор йўналишларини муҳокама қилишди.Таъкидланишича, 2017 ва 2018 йилларда юқори даражадаги ташрифлар якунлари бўйича тасдиқланган қўшма лойиҳаларнинг умумий портфели 15 млрд долларга тенг бўлган 151 та инвестициявий лойиҳани ўз ичига олади.Томонлар келишилган лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштириш, шунингдек, янги инвестиция лойиҳалари ва савдо битимлари портфелини шакллантириш бўйича ишларни жадаллаштириш юзасидан амалий чоралар кўришга келишиб олдилар.Маълум қилинишича, яқин келажакда икки мамлакатнинг тармоқ вазирликлари, ассоциациялари ва бирлашмалари, йирик давлат компаниялари ҳамда ҳудудлар маъмуриятлари раҳбарларидан иборат делегацияларнинг ўзаро ташрифлари ташкил этилади.Шунингдек, бир қатор икки томонлама тадбирларга жумладан, II-Медиафорум, II-Таълим форуми, II-Минтақалараро ҳамкорлик форуми, ХҲЮКда Ўзбекистон Миллий павильонининг расмий очилиш маросими ва “Made in Uzbekistan” тармоқлар кўргазмасига тайёргарликнинг бориши ҳам атрофлича кўриб чиқилди.
https://sputniknews.uz/20210927/rossiya-va-ozbekiston-ortasidagi-agroekspress-noyabr-oyida-yolga-qoyiladi-20659396.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/1b/20658643_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_e76f8012a05dd5630760aeebbfa4ab2a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, ўзбекистон, ҳамкорлик, россия
иқтисод, ўзбекистон, ҳамкорлик, россия
Ўзбекистон ва Россия 2022-2026 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастурини тайёрламоқда
11:47 27.09.2021 (янгиланди: 18:34 05.04.2023) Сардор Умурзаков ва Максим Решетников Тошкентда ҳамкорликнинг янги устувор йўналишларини муҳокама қилишди.
ТОШКЕНТ, 27 сен – Sputnik. Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари 2022-2026 йилларга мўлжалланган савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ҳамкорлик дастурини тайёрламоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаковнинг Россия иқтисодий ривожланиш вазири Максим Решетников билан учрашуви давомида
маълум қилинди. Ўзбекистон-Россия Ҳукуматлараро комиссия ҳамраислари Сардор Умурзаков ва Максим Решетников Тошкентда ҳамкорликнинг янги устувор йўналишларини муҳокама қилишди.
Таъкидланишича, 2017 ва 2018 йилларда юқори даражадаги ташрифлар якунлари бўйича тасдиқланган қўшма лойиҳаларнинг умумий портфели 15 млрд долларга тенг бўлган 151 та инвестициявий лойиҳани ўз ичига олади.
Томонлар келишилган лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштириш, шунингдек, янги инвестиция лойиҳалари ва савдо битимлари портфелини шакллантириш бўйича ишларни жадаллаштириш юзасидан амалий чоралар кўришга келишиб олдилар.
“Осон бўлмаган шароитларда ҳам ўзаро савдонинг ижобий динамикасини яна бир бор кузатмоқдамиз. Эслатиб ўтаман, пандемияга қарамасдан, Ўзбекистон билан икки томонлама савдо айланмаси 2020 йилда 15,6%га ошди ва бу ишбилармонлик алоқаларининг мустаҳкамлиги ва самарадорлигини кўрсатади. Жорий йилнинг 7 ойи давомида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3,8% ўсишни қайд этаяпмиз. Ўзаро савдодаги ижобий динамика бу йил охиригача ҳам сақланиб қолишини кутмоқдамиз”, - деди Решетников.
Маълум қилинишича, яқин келажакда икки мамлакатнинг тармоқ вазирликлари, ассоциациялари ва бирлашмалари, йирик давлат компаниялари ҳамда ҳудудлар маъмуриятлари раҳбарларидан иборат делегацияларнинг ўзаро ташрифлари ташкил этилади.
Шунингдек, бир қатор икки томонлама тадбирларга жумладан, II-Медиафорум, II-Таълим форуми, II-Минтақалараро ҳамкорлик форуми, ХҲЮКда Ўзбекистон Миллий павильонининг расмий очилиш маросими ва “Made in Uzbekistan” тармоқлар кўргазмасига тайёргарликнинг бориши ҳам атрофлича кўриб чиқилди.