https://sputniknews.uz/20210925/migrantlar-rus-tili-boyicha-sertifikatlarni-buxoroda-olishi-mumkin--20648438.html
Рус тили бўйича сертификатларни Ўзбекистонда олиш мумкин
Рус тили бўйича сертификатларни Ўзбекистонда олиш мумкин
Sputnik Ўзбекистон
Бухорода 44 нафар рус тили ўқитувчилари РХДУ (РУДН) сертификатига эга бўлишди. Энди улар Россияга ишга боришга отланаётган меҳнат мигрантларини ўқиштиши ва... 25.09.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-09-25T19:02+0500
2021-09-25T19:02+0500
2023-04-05T18:34+0500
миграция
ўзбекистон
россотрудничество
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/19/20648515_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_73f994a484001350d19ef4f04fe5d4ff.jpg
ТОШКЕНТ, 25 сен – Sputnik. Кеча, 24 сентябр куни Бухоро шаҳридаги "Ишга марҳамат" мономарказида Россия Халқлар дўстлиги университети (РХДУ)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Андрей Колесников 44 нафар рус тили ўқитувчиларига сертификатлар топширди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири. Учрашув давомида Вобкент, Жондор, Қоракўл туманлари ва Бухоро шахридаги “Ишга марҳамат” мономарказида Россия Федерациясида ишлаш истагидаги фуқароларни рус тилига ўргатиш бўйича қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этишга келишиб олинди.Бухоро шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономаркази директори Садоқат Сидиқова сўзларига кўра, рус тили, Россия тарихи ва қонунчилиги бўйича тестни эндиликда Бухоро вилоятини тарк этмасдан олиш мумкин. Мазкур сертификат Россия Федерацияси миграция хизматлари томонидан қабул қилиниб, қонуний фаолият юритиш учун зарур бўлган патент олишда қўл келади.Эслатб ўтамиз, Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда РХДУ ўртасида ўрнатилган ҳамкорлик доирасида, ўзбекистонлик рус тили ўқитувчилари Россия университети томонидан ишлаб чиқилган методикалар ва ўқув дастурлари бўйича қўшимча тайёргарликдан ўтиб, сертификатлар топшириш амалиёти йўлга қўйилган. 22 Сентябрь куни Самарқандда ҳам 700 нафар рус тили ўқитувчиларга ана шундай сертификатлар топширилган эди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/19/20648515_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_654c3ff63132c88f49ae0ff859f92a75.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
миграция, ўзбекистон, россотрудничество, россия
миграция, ўзбекистон, россотрудничество, россия
Рус тили бўйича сертификатларни Ўзбекистонда олиш мумкин
19:02 25.09.2021 (янгиланди: 18:34 05.04.2023) Бухорода 44 нафар рус тили ўқитувчилари РХДУ (РУДН) сертификатига эга бўлишди. Энди улар Россияга ишга боришга отланаётган меҳнат мигрантларини ўқиштиши ва имтиҳон қабул қилишлари мумкин.
ТОШКЕНТ, 25 сен – Sputnik. Кеча, 24 сентябр куни Бухоро шаҳридаги "Ишга марҳамат" мономарказида Россия Халқлар дўстлиги университети (РХДУ)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Андрей Колесников 44 нафар рус тили ўқитувчиларига сертификатлар топширди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Эндиликда РХДУ методикаси бўйича махсус сертификат эгалари РФга ишлаш ниятида бўлган меҳнат мигрантларни ўқитиш ва улардан рус тили бўйича имтиҳонларни қабул қилиш ҳуқуқини олдилар.
Учрашув давомида Вобкент, Жондор, Қоракўл туманлари ва Бухоро шахридаги “Ишга марҳамат” мономарказида Россия Федерациясида ишлаш истагидаги фуқароларни рус тилига ўргатиш бўйича қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этишга келишиб олинди.
Бухоро шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономаркази директори Садоқат Сидиқова сўзларига кўра, рус тили, Россия тарихи ва қонунчилиги бўйича тестни эндиликда Бухоро вилоятини тарк этмасдан олиш мумкин. Мазкур сертификат Россия Федерацияси миграция хизматлари томонидан қабул қилиниб, қонуний фаолият юритиш учун зарур бўлган патент олишда қўл келади.
Эслатб ўтамиз, Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда РХДУ ўртасида ўрнатилган ҳамкорлик доирасида, ўзбекистонлик рус тили ўқитувчилари Россия университети томонидан ишлаб чиқилган методикалар ва ўқув дастурлари бўйича қўшимча тайёргарликдан ўтиб, сертификатлар топшириш амалиёти йўлга қўйилган. 22 Сентябрь куни Самарқандда ҳам 700 нафар рус тили ўқитувчиларга ана шундай сертификатлар топширилган эди.