Футзал: Ўзбекистон ЖЧ 1/8 финалида Эронга мағлуб бўлди

© ArmsportФутзал
Футзал - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.09.2021
Oбуна бўлиш
Футзал бўйича Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон Эронга 8:9 ҳисобида мағлуб бўлди.
ТОШКЕНТ, 25 сен - Sputnik. Ўзбекистон терма жамоаси футзал бўйича Жаҳон чемпионатининг 1/8 финалида Эрон жамоасига мағлуб бўлди.
Миллий футзал жамоаснинг бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов сўзларига кўра футзал бўйича Эрон жамоаси жуда кучли ҳисобланади. Жаҳон чемпионати рейтингида ушбу жамоа 3-4 ўринларда туради. Ўзбекистон жамоаси ютқазишига сабаб: мудофаада йўл қўйилган айрим хатолар ҳамда ҳужумда амалга оширилмаган имкониятлар бўлди.

Ўзбекистоннинг бугунги мағлубиятини ҳам муносиб деб аташ мумкин, чунки рақиб жуда кучли эди, голлар фарқи - битта бўлди. Ўйин ҳисоби 8:9, иккала жамоа жами 17та гол уришди.

Голлар муаллифлари: Хусниддин Нишонов (3та гол), Дилшод Раҳматов дубл (2та), Ихтиёр Ропиев (1та), Анасхон Раҳматов (1та), Илҳомжон Ҳамроев (1та).
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси ушбу Жаҳон чемпионатида илк бор плейй-офф босқичигача етиб келган эди. Айни дамда футзал бўйича 1/4 финалга етиб келган жамоалар Португалия, Испания ва Эрон.
Ушбу ўйиннинг энг ёрқин лаҳзалдарини Fifaнинг Youtube саҳифасида томоша қилишингиз мумкин.
Янгиликлар лентаси
0