https://sputniknews.uz/20210924/aqshning-rossiyaga-qarshi-yangi-sanktsiyalari-oziga-zarar-keltirishi-mumkin--ekspert-20641304.html
АҚШнинг Россияга қарши янги санкциялари ўзига зарар келтириши мумкин – эксперт
АҚШнинг Россияга қарши янги санкциялари ўзига зарар келтириши мумкин – эксперт
Sputnik Ўзбекистон
АҚШ Россияга қарши санкцияларни ўз ичига олган келгуси йил мудофаа бюджетини тасдиқлади. Sputnik радиоси эфирида Сиёсий экспертлар ва маслаҳатчилар... 24.09.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-09-24T17:44+0500
2021-09-24T17:44+0500
2023-04-05T18:34+0500
аналитика
ақш
санкция
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0a/06/15122592_0:0:1280:720_1920x0_80_0_0_e806833decd118e4f9cd8685f146fbe6.jpg
ТОШКЕНТ, 24 сен – Sputnik. АҚШ Конгрессининг Қонунчилик палатаси Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ўз ичига олган, келгуси йил мудофаа бюджетини тасдиқлади.Конгрессменлар, хусусан, “Шимолий оқим-2”газ қувурига қарши янги чекловларни, шунингдек Россиянинг суверен қарзига нисбатан чекловларни ҳамда 35 нафар Россия фуқароларига қарши санкцияларни тасдиқлашди.Янги қонун Сенат тасдиғидан ўтганидан сўнг ва президент Жо Байден имзолаганидан сўнг кучга киради.Сиёсий экспертлар ва маслаҳатчилар ассоциацияси аъзоси, МГИМО сиёсий назария факультети доценти Кирилл Коктыш хулосасига кўра, ушбу санкциялар Россиядан кўра АҚШ ўзига кўпроқ зарар етказиши мумкин. Бу айниқса Россия суверен қарзига оид чекловларга таалуқли.“Албатта, чекловлар турлича бўлиши мумкин, жумладан Россияни SWIFT халқаро тўловлар тизимидан ўчиришгача, Лекин компаниянинг ўзи Россияни тўлов тизимидан ўчириш ҳақида гап кетмаётганини тасдиқламоқда ва буни шунчаки пўписа деб атамоқда.“Албатта, ҳеч қандай бизнес ўз мижозларини йўқотишни истамайди, бу уларнинг обрўсига салбий таъсир кўрсатади. Эронга ана шундай санкция қўлланилганида оқибати нима бўлганини ҳамма яхши эслайди. Бундай чоралар АҚШнинг ўзига кўпроқ зара келтиради. АҚШнинг долларга асосланган иқтисодий таъсир ҳудудини қисқартириб, давлатларни халқаро-ҳисоб китобларда криптовалюта ёки бошқа хорижий валютага ўтишга ундаши мумкин, - дейди Коктыш.Маълумот учун, АҚШнинг 2022 йилги мудофаа бюджетининг қиймати 780 миллиард долларни ташкил қилади. Россияга қирши киритлган санкциялар ушбу улкан маблағ олдида ҳеч нарса бўлмаса-да, асосийси унинг психиологик эффекти, дейди мутахассис.“Нима бўлганда ҳам ҳозирча бир бундай “услуб”нинг АҚШ фойдасига ишлаётганини кўришимиз мумкин, - дейди эксперт. Масалан, АҚШ санкцияларидан сўнг Швейцариянинг қувур ётқизувчи компанияси “Шимолий оқим-2”, лойиҳасидан чиқди ва Россия газ қувурини ўз кучи билан қуриб битказишга тўғри келди. Бунинг оқибатда лойиҳа 1 йилга кечикди”.
https://sputniknews.uz/20200513/ASh-senatiga-COVID-19-tufayli-Khitoyga-arshi-sanktsiya-trisida-onun-loyiasi-kiritildi--14121029.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0a/06/15122592_145:0:1105:720_1920x0_80_0_0_682cbb47c1e613038ff5c1d2c7a5e1dd.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
аналитика, ақш, санкция, россия
аналитика, ақш, санкция, россия
АҚШнинг Россияга қарши янги санкциялари ўзига зарар келтириши мумкин – эксперт
17:44 24.09.2021 (янгиланди: 18:34 05.04.2023) АҚШ Россияга қарши санкцияларни ўз ичига олган келгуси йил мудофаа бюджетини тасдиқлади. Sputnik радиоси эфирида Сиёсий экспертлар ва маслаҳатчилар ассоциацияси аъзоси Кирилл Коктыш ушбу чоралар АҚШнинг ўзига қандай таъсир кўрсатиши мумкинлигини айтиб берди.
ТОШКЕНТ, 24 сен – Sputnik. АҚШ Конгрессининг Қонунчилик палатаси Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ўз ичига олган, келгуси йил мудофаа бюджетини тасдиқлади.
Конгрессменлар, хусусан, “Шимолий оқим-2”газ қувурига қарши янги чекловларни, шунингдек Россиянинг суверен қарзига нисбатан чекловларни ҳамда 35 нафар Россия фуқароларига қарши санкцияларни тасдиқлашди.
Янги қонун Сенат тасдиғидан ўтганидан сўнг ва президент Жо Байден имзолаганидан сўнг кучга киради.
Сиёсий экспертлар ва маслаҳатчилар ассоциацияси аъзоси, МГИМО сиёсий назария факультети доценти Кирилл Коктыш хулосасига кўра, ушбу санкциялар Россиядан кўра АҚШ ўзига кўпроқ зарар етказиши мумкин. Бу айниқса Россия суверен қарзига оид чекловларга таалуқли.
“Албатта, чекловлар турлича бўлиши мумкин, жумладан Россияни SWIFT халқаро тўловлар тизимидан ўчиришгача, Лекин компаниянинг ўзи Россияни тўлов тизимидан ўчириш ҳақида гап кетмаётганини тасдиқламоқда ва буни шунчаки пўписа деб атамоқда.
“Албатта, ҳеч қандай бизнес ўз мижозларини йўқотишни истамайди, бу уларнинг обрўсига салбий таъсир кўрсатади. Эронга ана шундай санкция қўлланилганида оқибати нима бўлганини ҳамма яхши эслайди. Бундай чоралар АҚШнинг ўзига кўпроқ зара келтиради. АҚШнинг долларга асосланган иқтисодий таъсир ҳудудини қисқартириб, давлатларни халқаро-ҳисоб китобларда криптовалюта ёки бошқа хорижий валютага ўтишга ундаши мумкин, - дейди Коктыш.
Маълумот учун, АҚШнинг 2022 йилги мудофаа бюджетининг қиймати 780 миллиард долларни ташкил қилади. Россияга қирши киритлган санкциялар ушбу улкан маблағ олдида ҳеч нарса бўлмаса-да, асосийси унинг психиологик эффекти, дейди мутахассис.
“АҚШ ҳудудидан ташқарида жойлашган давлатга санкция киритиш билан улар фақат бир нарсани кўзлаган – бутун дунё ҳамжамиятига яна бир бор ўзларининг “кучини” кўрсатиб қўйиш, уларнинг ички қонунлари дунёнинг бошқа жойига ҳам ўтишига даъво қилишдир. Лекин Россиянинг йирик давлат арбоблари, бизнесмен ва журналистларига қарши бирор реал чора кўриши мушкул”, - дейди Коктыш.
“Нима бўлганда ҳам ҳозирча бир бундай “услуб”нинг АҚШ фойдасига ишлаётганини кўришимиз мумкин, - дейди эксперт. Масалан, АҚШ санкцияларидан сўнг Швейцариянинг қувур ётқизувчи компанияси “Шимолий оқим-2”, лойиҳасидан чиқди ва Россия газ қувурини ўз кучи билан қуриб битказишга тўғри келди. Бунинг оқибатда лойиҳа 1 йилга кечикди”.