Тошкент вилоятида имконияти чекланган болалар учун махсус МТТ ишга туширилмоқда

© Пресс-служба МДО УзбекистанаРебенок в инвалидном кресле
Ребенок в инвалидном кресле - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.09.2021
Oбуна бўлиш
МТТга Тошкент вилоятида ва Тошкент шаҳрида яшовчи, алоҳида таълимга ва реабилитация процедураларига муҳтож болаларни қабул қилиш чоралари бошланган
ТОШКЕНТ, 23 сен - Sputnik. Жорий йил октябр ойида Тошкент вилояти Қибрай туманида "Имкон" реабилитация марказига эга янги давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилоти очилади. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбири МТВ ахборот хизматига таянган ҳолда хабар бермоқда.
"Шу муносабат билан, Тошкент вилоятида ва Тошкент шаҳрида яшовчи, алоҳида таълимга ва реабилитация процедураларига муҳтож болаларни қабул қилиш чоралари бошланган", - деб хабар қилди Sputnik мухбирига МТВ ахборот хизмати раҳбари Мавлуда Асқархўжаева. реабилитацион тартиб-таомилларга муҳтож болаларни жалб қилиш бўйича тадбирлар бошланди.
Детский сад в Каракалпакии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.04.2021
Саҳродаги қасрлар: Қорақалпоғистон боғчалари қандай ислоҳ қилинмоқда? Sputnik репортажи
Асқархўжаеванинг сўзларига кўра, 23-24 сентябр кунлари "Имкон" реабилитация марказига эга давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилоти биносида 2 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларни кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотига танлаш бўйича тиббий –психологик-педагогик комиссиянинг йиғилиши ташкил этилади.
Фарзандларини "Имкон"га кейинги қабул қилиш учун кўрикка олиб келмоқчи бўлган ота- -оналар соат 10:00 дан 16:00 гача Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Дархон кўчаси, 201 манзилига таклиф қилинади.
Открытие первого в Узбекистане специализированного дошкольного учреждения с реабилитационным центром - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.04.2019
Шаҳноза Мирзиёева Нукусда болалар учун ихтисослаштирилган марказни очди
Эслатиб ўтамиз, "Имкон" деб номланган реабилитация марказига эга давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотидир.
Ушбу ташкилот иккита бўлимдан иборат:
2 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар учун 10 гуруҳдан иборат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилоти (боланинг ташхисига қараб); реабилитация маркази – 2 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар учун. Биринчи бундай ташкилот 2019 йилда Нукус шаҳрида Оролбўйи минтақасида яшовчи болалар учун очилган ва биринчи "Имкон" фаолияти давомида ижобий натижаларга эришилган.
Нукусдаги "Имкон" тарбияланувчилари замонавий услубиятларга ўргатилган мутахассислар, шунингдек инновацион реабилитация ускуналари ёрдамида мактабгача таълим ва реабилитацион ёрдам олиш имконига эга бўлдилар.
Янгиликлар лентаси
0