https://sputniknews.uz/20210923/toshkent-shahrida-favqulodda-qongan-british-airways-yolovchi-samolyoti-londonga-uchib-ketdi-20618419.html
Тошкент шаҳрида фавқулодда қўнган British Airways йўловчи самолёти Лондонга учиб кетди
Тошкент шаҳрида фавқулодда қўнган British Airways йўловчи самолёти Лондонга учиб кетди
Sputnik Ўзбекистон
Тошкент шаҳрида фавқулодда қўнган British Airways йўловчи самолёти Лондонга учиб кетди 23.09.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-09-23T11:12+0500
2021-09-23T11:12+0500
2021-09-23T11:12+0500
жамият
ўзбекистон
самолёт
буюк британия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/i/logo/logo-social.png
ТОШКЕНТ, 23 сен – Sputnik. Тошкент шаҳрида фавқулодда қўнган British Airways йўловчи самолёти Лондонга учиб кетди. Бироқ, бу воқеа фавқулодда қўнишдан бир кун ўтиб рўй берди."British Airways" йўловчилари соат 5:50да Тошкентдан - белгиланган манзил - Лондонга қараб учиб кетишди. Орадан бир сутка ўтиб уларни етиб келган захира борти олиб кетди", - деб хабар қилган РИА Новостига Ўзбекистон аэропорти вакили.Манбанинг маълум қилишича, бу вақт давомида самолёт йўловчилари аэропорт терминалларидан бирининг транзит зонасида бўлиб туришган.Йўловчиларнинг аксарияти ижтимоий тармоқларда маълумот, дори ва егулик йўқлигидан шикоят қилишган ҳамда сукут сақлагани учун "British Airways"ни танқид қилишган. Йўловчиларнинг баъзилари ҳаттоки Покистон ва Буюк Британия бош вазирларига ҳам бу борада мурожаат қилишган.Эслатиб ўтамиз: чоршанба куни эрталаб Исломободдан Лондонга қараб парвоз қилаётган British Airways авиакомпаниясининг Boeing-777 самолёти 83 ёшли аёл йўловчининг ўлими туфайли Тошкентда фавқулодда қўнишни амалга оширган эди.Пенсионер аёлнинг юраги тўхтаб қолган.Борт ёқилғи қуйгач, унинг ёқилғи насосида носозлик юзага келган. Техник носозлик Uzbekistan Airways Technics мутахассислари томонидан тузатилган, шундан сўнг самолётнинг учиши учун янги тўсиқ юзага клеган - британ экипажининг парвоз сменаси якунланган ва унга дам олиш учун вақт керак бўлиб қолган.Сўнгра, парвозни кечиктирилишига сабаб бўлган яна бир қарор қабул қилинган, - авиакомпания йўловчиларни олиб кетиш учун захира бортини юборган.
https://sputniknews.uz/20191030/Moskva-Klob-reysi-Toshkentga-nishga-mazhbur-bldi-12705486.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, самолёт, буюк британия
жамият, ўзбекистон, самолёт, буюк британия
Тошкент шаҳрида фавқулодда қўнган British Airways йўловчи самолёти Лондонга учиб кетди
Тошкент шаҳрида фавқулодда қўнган British Airways йўловчи самолёти Лондонга учиб кетди
ТОШКЕНТ, 23 сен – Sputnik. Тошкент шаҳрида фавқулодда қўнган British Airways йўловчи самолёти Лондонга учиб кетди. Бироқ, бу воқеа фавқулодда қўнишдан бир кун ўтиб рўй берди.
"British Airways" йўловчилари соат 5:50да Тошкентдан - белгиланган манзил - Лондонга қараб учиб кетишди. Орадан бир сутка ўтиб уларни етиб келган захира борти олиб кетди", - деб хабар қилган РИА Новостига Ўзбекистон аэропорти вакили.
Манбанинг маълум қилишича, бу вақт давомида самолёт йўловчилари аэропорт терминалларидан бирининг транзит зонасида бўлиб туришган.
Йўловчиларнинг аксарияти ижтимоий тармоқларда маълумот, дори ва егулик йўқлигидан шикоят қилишган ҳамда сукут сақлагани учун "British Airways"ни танқид қилишган. Йўловчиларнинг баъзилари ҳаттоки Покистон ва Буюк Британия бош вазирларига ҳам бу борада мурожаат қилишган.
Эслатиб ўтамиз: чоршанба куни эрталаб Исломободдан Лондонга қараб парвоз қилаётган British Airways авиакомпаниясининг Boeing-777 самолёти 83 ёшли аёл йўловчининг ўлими туфайли Тошкентда фавқулодда қўнишни амалга оширган эди.
Пенсионер аёлнинг юраги тўхтаб қолган.
Борт ёқилғи қуйгач, унинг ёқилғи насосида носозлик юзага келган. Техник носозлик Uzbekistan Airways Technics мутахассислари томонидан тузатилган, шундан сўнг самолётнинг учиши учун янги тўсиқ юзага клеган - британ экипажининг парвоз сменаси якунланган ва унга дам олиш учун вақт керак бўлиб қолган.
Сўнгра, парвозни кечиктирилишига сабаб бўлган яна бир қарор қабул қилинган, - авиакомпания йўловчиларни олиб кетиш учун захира бортини юборган.