https://sputniknews.uz/20210923/tanzila-narbaeva-qirgiziston-prezidenti-sadir-japarov-bilan-uchrashdi-20614855.html
Танзила Нарбаева Қирғизистон президенти Садир Жапаров билан учрашди
Танзила Нарбаева Қирғизистон президенти Садир Жапаров билан учрашди
Томонлар муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, шу жумладан, парламентлараро ва мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш... 23.09.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-09-23T08:31+0500
2021-09-23T08:31+0500
2021-09-23T08:31+0500
сиёсат
танзила норбоева
садир жапаров
ўзбекистон олий мажлиси сенати
/html/head/meta[@name='og:title']/@content
/html/head/meta[@name='og:description']/@content
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/0f/18339756_0:0:1440:810_1920x0_80_0_0_7cb98b18361a1ad62068a9dc4b2464d2.jpg
ТОШКЕНТ, 23 сен - Sputnik. Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева Қирғизистонга расмий ташрифи доирасида Қирғизистон президенти Садир Жапаров билан учрашди. Бу ҳақда Сенат ахборот хизмати хабар бермоқда.Томонлар муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, шу жумладан, парламентлараро ва мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдилар.Президент Жапаров дўстлик, аҳил қўшничилик ва стратегик ҳамкорлик тамойилларига асосланган Қирғизистон-Ўзбекистон муносабатлари юксак даражага етганини мамнуният билан қайд этди. Икки давлат раҳбарларининг очиқ ва ишончли алоқалари Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлашнинг муҳим асоси эканини таъкидлади. Шу нуқтаи назардан президент Садир Жапаров икки томонлама ҳамкорликда жорий йилнинг март ойида Тошкентга амалга оширган давлат ташрифи муҳимлигини қайд этди.Қирғизистон раҳбари Ўзбекистонда президент сайловини муваффақиятли ўтказиб олишни тилаб, президент Шавкат Мирзиёевнинг Марказий Осиёда ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган ташаббусларини тўла қўллаб-қувватлашини билдирди.Жапаров Ўзбекистоннинг гендер сиёсатини амалга ошириш, хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатлари, шу жумладан, "Марказий Осиё етакчи аёллари мулоқоти" ташаббусига юқори баҳо берди. Шу кунларда бўлиб ўтаётган "Қирғизистон ва Ўзбекистон тадбиркор аёллари мулоқоти" бизнес-форумига муваффақият тилади ва бундай лойиҳаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.Сенат раиси Нарбаева Қирғизистон томонига Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг самимий табриги ва эзгу тилакларини етказди ҳамда Ўзбекистон раҳбари Қирғизистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни тўла қўллаб-қувватлашини билдирди.Суҳбат давомида томонлар юксак даражадаги келишувларни амалга оширишнинг ҳуқуқий асосини мустаҳкамлаш ва самарали парламент назоратини таъминлаш, икки мамлакат минтақалари ўртасидаги ҳамкорлик, шу жумладан, чегара ҳудудларининг маҳаллий муниципал Кенгашларининг самарали алоқаларини фаоллаштиришга қаратилган икки томонлама парламентлараро ҳамкорликни кенгайтириш ва чуқурлаштириш, шунингдек, икки мамлакат аҳолисининг кенг қатламлари ўртасида яқин маданий-гуманитар алоқалар ва мулоқот учун барча зарур қулай шарт-шароитлар яратишнинг муҳимлигини таъкидладилар.Шунингдек, бошқа масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди, дейилади хабарда.
https://sputniknews.uz/20210818/ozbek-qirgiz-taraqqiyot-fondi-japarov-bitimni-ratifikatsiya-qilish-togrisida-qonunni-imzoladi-20122761.html
https://sputniknews.uz/20210917/japarov-markaziy-osiyoda-xavfsizlik-belbogini-yaratishni-taklif-qildi-20535825.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/0f/18339756_40:0:1320:960_1920x0_80_0_0_23062f53b227c91939846804f4a2e3ff.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
танзила норбоева, садир жапаров, ўзбекистон олий мажлиси сенати
танзила норбоева, садир жапаров, ўзбекистон олий мажлиси сенати
Танзила Нарбаева Қирғизистон президенти Садир Жапаров билан учрашди
Томонлар муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, шу жумладан, парламентлараро ва мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдилар.
ТОШКЕНТ, 23 сен - Sputnik. Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева Қирғизистонга расмий ташрифи доирасида Қирғизистон президенти Садир Жапаров билан учрашди. Бу ҳақда Сенат ахборот хизмати хабар бермоқда.
Томонлар муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, шу жумладан, парламентлараро ва мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдилар.
Президент Жапаров дўстлик, аҳил қўшничилик ва стратегик ҳамкорлик тамойилларига асосланган Қирғизистон-Ўзбекистон муносабатлари юксак даражага етганини мамнуният билан қайд этди.
Икки давлат раҳбарларининг очиқ ва ишончли алоқалари Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлашнинг муҳим асоси эканини таъкидлади. Шу нуқтаи назардан президент Садир Жапаров икки томонлама ҳамкорликда жорий йилнинг март ойида Тошкентга амалга оширган давлат ташрифи муҳимлигини қайд этди.
Қирғизистон раҳбари Ўзбекистонда президент сайловини муваффақиятли ўтказиб олишни тилаб, президент Шавкат Мирзиёевнинг Марказий Осиёда ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган ташаббусларини тўла қўллаб-қувватлашини билдирди.
Жапаров Ўзбекистоннинг гендер сиёсатини амалга ошириш, хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатлари, шу жумладан, "Марказий Осиё етакчи аёллари мулоқоти" ташаббусига юқори баҳо берди. Шу кунларда бўлиб ўтаётган "Қирғизистон ва Ўзбекистон тадбиркор аёллари мулоқоти" бизнес-форумига муваффақият тилади ва бундай лойиҳаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.
Сенат раиси Нарбаева Қирғизистон томонига Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг самимий табриги ва эзгу тилакларини етказди ҳамда Ўзбекистон раҳбари Қирғизистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни тўла қўллаб-қувватлашини билдирди.
Суҳбат давомида томонлар юксак даражадаги келишувларни амалга оширишнинг ҳуқуқий асосини мустаҳкамлаш ва самарали парламент назоратини таъминлаш, икки мамлакат минтақалари ўртасидаги ҳамкорлик, шу жумладан, чегара ҳудудларининг маҳаллий муниципал Кенгашларининг самарали алоқаларини фаоллаштиришга қаратилган икки томонлама парламентлараро ҳамкорликни кенгайтириш ва чуқурлаштириш, шунингдек, икки мамлакат аҳолисининг кенг қатламлари ўртасида яқин маданий-гуманитар алоқалар ва мулоқот учун барча зарур қулай шарт-шароитлар яратишнинг муҳимлигини таъкидладилар.
Шунингдек, бошқа масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди, дейилади хабарда.