https://sputniknews.uz/20210923/respubliga-obroyiga-putr-etkazayotgan-jitnoyatlarning-aksariyati-davlat-xaridlari-sohasida-20626429.html
Республика обрўйига путр етказаётган жиноятларнинг аксарияти давлат харидлари соҳасида
Республика обрўйига путр етказаётган жиноятларнинг аксарияти давлат харидлари соҳасида
Sputnik Ўзбекистон
Олий Мажлис депутатлари Коррупцияга қарши кураш агентлигининг фаолиятини янада самаралироқ қилиш мақсадида таклифлар беришди. 23.09.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-09-23T17:58+0500
2021-09-23T17:58+0500
2021-09-24T15:19+0500
жамият
жиноят
давлат
коррупцияга қарши курашиш агентлиги
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/955/57/9555751_0:63:1201:738_1920x0_80_0_0_d121ad8cb0c396c8a7b28fd73415597e.jpg
ТОШКЕНТ, 23 сен – Sputnik. Ўзбекистоннинг миллий манфаатларига ва халқаро имиджига зарар етказаётган жиноятларнинг аксарияти - давлат харидлари соҳасида содир бўлмоқда, деди Коррупцияга қарши кураш агентлиги директори Акмал Бурҳонов Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ўқиб эшиттирган таҳлилий маълумотда. Sputnik мухбири хабарига асосан. Хусусан, давлат харидлари жараёнида таниш-билишчилик, манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилаётганлиги, харид ғолибини аниқлашда маълумотларнинг етарлича очиқланмаётганлиги аниқланган.Депутатлар Коррупцияга қарши кураш агентлиги ахборотидан, хулоса қилган ҳолда Агентликка қуйидаги таклифларни билдиришди:Ундан ташқари тадбирда қонун ижодкорлиги, парламент назорати ҳамда коррупцияга қарши тарғибот ишларида Олий Мажлис тегишли қўмиталари билан Агентлик ўртасидаги ҳамкорлик талаб даражасида эмаслиги ҳақида фикр билдирилди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/955/57/9555751_66:0:1133:800_1920x0_80_0_0_36da354e51924ea7b8a5e2bbcba61d7e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, жиноят, давлат, коррупцияга қарши курашиш агентлиги
жамият, жиноят, давлат, коррупцияга қарши курашиш агентлиги
Республика обрўйига путр етказаётган жиноятларнинг аксарияти давлат харидлари соҳасида
17:58 23.09.2021 (янгиланди: 15:19 24.09.2021) Олий Мажлис депутатлари Коррупцияга қарши кураш агентлигининг фаолиятини янада самаралироқ қилиш мақсадида таклифлар беришди.
ТОШКЕНТ, 23 сен – Sputnik. Ўзбекистоннинг миллий манфаатларига ва халқаро имиджига зарар етказаётган жиноятларнинг аксарияти - давлат харидлари соҳасида содир бўлмоқда, деди Коррупцияга қарши кураш агентлиги директори Акмал Бурҳонов Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ўқиб эшиттирган таҳлилий маълумотда. Sputnik мухбири хабарига асосан.
“Ўзбекистон Республикасининг миллий манфаатларига ва халқаро имиджига зарар етказувчи жиноятларнинг аксарияти давлат харидлари соҳасига тўғри келади. Жумладан, давлат харидлари жараёнида коррупцияга қарши самарали назорат тизимининг йўқлиги сабабли нархларни сунъий ошириш, талон-торожликлар ҳамон сақланиб қолмоқда”, - дейилган хабарда.
Хусусан, давлат харидлари жараёнида таниш-билишчилик, манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилаётганлиги, харид ғолибини аниқлашда маълумотларнинг етарлича очиқланмаётганлиги аниқланган.
Депутатлар Коррупцияга қарши кураш агентлиги ахборотидан, хулоса қилган ҳолда Агентликка қуйидаги таклифларни билдиришди:
Миллий манфаатларига ва Республика имиджига зарар етказувчи жиноятлар тоифасининг аниқ рўйхатини тузиш;
Бундай жиноятларни тергов қилиш натижалари таҳлилини ўтказиш услубини йўлга қўйиш;
давлат органлари фаолиятида коррупциявий хавфларни баҳолаш электрон тизимини яратиш;
Коррупцияга қарши кураш агентлигининг ҳуқуқларини жиноят-процессуал қонунчиликда акс эттириш.
Ундан ташқари тадбирда қонун ижодкорлиги, парламент назорати ҳамда коррупцияга қарши тарғибот ишларида Олий Мажлис тегишли қўмиталари билан Агентлик ўртасидаги ҳамкорлик талаб даражасида эмаслиги ҳақида фикр билдирилди.