https://sputniknews.uz/20210923/kopchilik-prezidentlikka-nomzodlar-ortasidagi-telemunozaralar-tarafdori--sorov--20622001.html
Кўпчилик президентликка номзодлар ўртасидаги телемунозаралар тарафдори – сўров
Кўпчилик президентликка номзодлар ўртасидаги телемунозаралар тарафдори – сўров
Sputnik Ўзбекистон
Тадқиқотни ўтказиш вақтида 91,8% ўзбекистонликлар президент сайловлари бўлиб ўтишидан хабардор эканини билдирган. 23.09.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-09-23T13:07+0500
2021-09-23T13:07+0500
2021-09-23T13:08+0500
жамият
ўзбекистонда президент сайловлари-2021
сўров
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1308/07/13080760_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_ed649f6689cd6fca7be8603d0dfc49d9.jpg
ТОШКЕНТ, 23 сен – Sputnik. Республика “Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази президент сайловларига оид телефон орқали сўровнинг тўртинчи босқичи натижаларини эълон қилди.Маълум қилинишича, сўров 30 августдан 10 сентябргача ўтказилган ва унда республиканинг барча ҳудудлари аҳолиси қатнашган.“Сиз мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ҳаётини кузатиб борасизми” деган саволга аксарият фуқаролар ижобий жавоб беришган. Шулардан 47,9% респондентлар мамлакатда кечаётган ижтимоий-сиёсий жараёнлар билан доимий равишда, 40,2% сўралганлар эса вақти-вақти билан қизиқади.Тадқиқотни ўтказиш вақтида 91,8% ўзбекистонликлар президент сайловлари бўлиб ўтишидан хабардор эканини билдирган. 60,5% сўралганлар сайловолди кампаниясини кузатиб боришини таъкидлашган.Телефон сўровида аниқланишича, 71,2% респондентлар сайлов бўйича тайёргарлик ҳақидаги ахборотни давлат телевидениесидан олмоқда. 46,5% сўров иштирокчилари бўлажак сайлов янгиликлари билан интернет орқали танишишларини айтишган.32,8% респондентлар учун асосий ахборот манбаси нодавлат ТВ каналлари ҳисобланади.Сўров иштирокчилари уларга мустақил экспертлар, олимлар, таҳлилчиларнинг бўлажак сиёсий воқеа ҳамда номзодлар ва уларнинг сиёсий устуворликлари ҳақидаги фикрлари, шунингдек, номзодларнинг сайловчилар билан бевосита учрашувлари қизиқарли эканлигини таъкидлашган.Эслатиб ўтамиз, 24 октярь куни бўлиб ўтадиган президент сайловларида ХДПдан Мақсуда Ворисова, “Адолат” СДПдан Баҳром Абдуҳалимов, ЎзЛиДеПдан Шавкат Мирзиёев, "Миллий тикланиш" партиясидан Алишер Қодиров ҳамда Экологик партиядан Обломурадов Нарзулла Ўзбекистон президентлигига номзод сифатида рўйхатга олинган. 20 сентябрдан бошлаб президентликка номзодларнинг сайловолди ташвиқотларини бошлашга рухсат берилди.
https://sputniknews.uz/20210915/exht-ozbekistondagi-prezident-saylovlariga-250-nafar-kuzatuvchini-yuboradi-20503817.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1308/07/13080760_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_614d0ad6a0d1b35a5ef90cb9d1c10ec9.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистонда президент сайловлари-2021, сўров
жамият, ўзбекистонда президент сайловлари-2021, сўров
Кўпчилик президентликка номзодлар ўртасидаги телемунозаралар тарафдори – сўров
13:07 23.09.2021 (янгиланди: 13:08 23.09.2021) Тадқиқотни ўтказиш вақтида 91,8% ўзбекистонликлар президент сайловлари бўлиб ўтишидан хабардор эканини билдирган.
ТОШКЕНТ, 23 сен – Sputnik. Республика “Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази президент сайловларига оид телефон орқали сўровнинг тўртинчи босқичи
натижаларини эълон қилди.
Маълум қилинишича, сўров 30 августдан 10 сентябргача ўтказилган ва унда республиканинг барча ҳудудлари аҳолиси қатнашган.
“Сиз мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ҳаётини кузатиб борасизми” деган саволга аксарият фуқаролар ижобий жавоб беришган. Шулардан 47,9% респондентлар мамлакатда кечаётган ижтимоий-сиёсий жараёнлар билан доимий равишда, 40,2% сўралганлар эса вақти-вақти билан қизиқади.
Тадқиқотни ўтказиш вақтида 91,8% ўзбекистонликлар президент сайловлари бўлиб ўтишидан хабардор эканини билдирган. 60,5% сўралганлар сайловолди кампаниясини кузатиб боришини таъкидлашган.
Телефон сўровида аниқланишича, 71,2% респондентлар сайлов бўйича тайёргарлик ҳақидаги ахборотни давлат телевидениесидан олмоқда. 46,5% сўров иштирокчилари бўлажак сайлов янгиликлари билан интернет орқали танишишларини айтишган.32,8% респондентлар учун асосий ахборот манбаси нодавлат ТВ каналлари ҳисобланади.
Сўров натижалари таҳлили шуни кўрсатдики, очиқ телемунозаралар президентликка номзодларнинг сиёсий дастурлари ҳақида маълумот олишнинг энг жозибали шакли ҳисобланади. Ушбу фикрга телефон сўровининг 46,5% иштирокчилари қўшилишган. 21,7% респондентлар эса номзодларнинг ишончли вакиллари иштирокидаги ток-шоуларга қизиқиш билдирган.
Сўров иштирокчилари уларга мустақил экспертлар, олимлар, таҳлилчиларнинг бўлажак сиёсий воқеа ҳамда номзодлар ва уларнинг сиёсий устуворликлари ҳақидаги фикрлари, шунингдек, номзодларнинг сайловчилар билан бевосита учрашувлари қизиқарли эканлигини таъкидлашган.
Эслатиб ўтамиз, 24 октярь куни бўлиб ўтадиган президент сайловларида ХДПдан Мақсуда Ворисова, “Адолат” СДПдан Баҳром Абдуҳалимов, ЎзЛиДеПдан Шавкат Мирзиёев, "Миллий тикланиш" партиясидан Алишер Қодиров ҳамда Экологик партиядан Обломурадов Нарзулла Ўзбекистон президентлигига номзод сифатида
рўйхатга олинган. 20 сентябрдан бошлаб президентликка номзодларнинг сайловолди ташвиқотларини бошлашга
рухсат берилди.