Россиянинг энг сердаромад миллиардерлари – Forbes янги рейтинги

© Sputnik / Владимир АстапковичМиллиардер Алишер Усманов
Миллиардер Алишер Усманов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.09.2021
Oбуна бўлиш
Ўтган йилда пандемия туфайли Россиянинг энг бой ўнталигига кирган миллиардерлар даромадлари ўртача 30%га камайди, миллиардерлар рўйхатида янги номлар пайдо бўлди.
ТОШКЕНТ, 22 сен - Sputnik. 2020 йил пандемия туфайли иқтисоднинг аксарият соҳалари учун учун оғир келди, лекин Россия миллиардерлар рўйхати деярли ўзгармади, деб ёзмоқда Forbes нашри.
Нашр ҳисоб-китобига кўра, Россиянинг 2020 йил давомида энг кўп даромад олган бизнесменлар рўйхати қуйидагича.
1.
Алексей Мордашов - $1,7 млрд. Даромад манбаалари: “Северстали”, TUI ва Nordgold дивидендлари, Tele2 уяли алоқа оператори акцияларини сотишдан олган даромади.
2.
Владимир Лисин - $1,48 млрд. Даромад манбаи: НЛМК – дивидентлари ва 2,1 % акцияларини сотишдан олган даромади. Ўтган йилда миллиардернинг даромади 25%га камайди.
3.
Алишер Усмонов - $1,43 млрд. Даромад манбаи: “Металлоинвест” компанияси дивидентлари. Ўтган йил миллиардер ушбу компаниядан катта дивидентлар олди.
4.
Вагит Алекперов - $1,14 млрд. Даромад манбаи – “Лукойл” дививдентлари. Ўтган йилда миллиардернинг даромади деярли ўзгармади.
5.
Сулейман Керимов ва унинг оиласи - $922 млн. Даромад манбаи – “Полюса” олтин қазиб олувчи компания дивидентлари ва унинг акцияларини сотишдан олган даромади. Ўтган йилда миллиардер 40% кўпроқ дивидент олди ва қиймати $232 млн.га тенг акция сотди.
6.
Владимир Потанин - $897 млн. Даромад манбаи – “Норильский никель” дивидентлари. Ўтган йилда ушбу корхона ишлаб чиқариш мажмуаларида бир неча йирик авариялар содир бўлди ва Потанин компания дивидентларини қисқартиришга қарор қилди. Натижада миллиардернинг даромади 55%га камайди.
7.
Андрей Скоч ва оиласи - $875 млн. Даромад манбаи – “Металлоинвеста” дивидентлари. Андрей Скоч Алишер Усмоновнинг кичик ҳамкори ва бир вақтнинг ўзида Давлат Думаси депутати. Шу сабаб расман даромад унинг отаси ва қизи номига олинади.
8.
Виктор Рашников - $828 млн. Даромад манбаи - ММК дивидентлари. Ўтган йилда компания дивидентлари миқдори ўзгармади ва 11,17 млрд. рублни ташкил қилди.
9.
Геннадий Тимченко - $788 млн. Даромад манбаи – “Новатэк”, “Сибур” ва “Трансойл” компаниялари дивидентлари ва “Стройтранснефтегаз” акцияларини сотишдан олган даромади.
10.
Роман Абрамович - $645 млн. Даромад манбаи – “Евраз” ва “Норильский никель” дивидентлари ҳамда “Трансконтейнер” ва Highland Gold компаниялари акцияларини сотишдан олган даромади. Абрамовичнинг даромади ўтган йилда 2 баравар камайди( $1,14 млрд дан $645 млн.гача).
Рейтинг ҳисоблашда Forbes бизнесменларнинг 2020 йилнинг 18 мартидан бошлаб 2021 йилнинг 5 мартига қадар олган даромадларини ҳисобга олган. Барча даромадлар солиқлар ва кредит фоизларини тўлашганча бўлган суммаларда ҳисобланган. Рублда олинган даромадлар битим вақтидаги курс билан долларга ўтказилган. Шахсий буюмларни сотишдан олинган даромадлар ҳисобга олинмаган.
Янгиликлар лентаси
0