Халқаро жамғармалар кредити эвазига қишлоқ инфратузилмаси қурилади – янги қонун

© Пресс-служба АО “Узсувтаминот”Водопроводчик копает траншею
Водопроводчик копает траншею - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.09.2021
Oбуна бўлиш
Халқаро банк ва жамғармалар Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий ва Хоразм вилоятларида 170та маҳалла инфратузилмасини яхшилаш лойиҳалари учун кредит ажратди.
ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Ўзбекистон вилоятларида халқаро молия жамғармалари маблағи эвазига қишлоқ жойларда инфратузилма лойиҳалари ривожлантирилади. Бу ҳақида Ўзбекистон президентининг янги қарорида айтиб ўтилган.

Хусусан, Ислом тараққиёт банки ва ОПЕК халқаро тараққиёт жамғармаси томонидан 20 йил муддатга ажратилаётган жами 275 миллион АҚШ доллари миқдоридаги имтиёзли кредитлар эвазига қишлоқ ҳудудларида инфратузилмавий ва аҳоли турмуш тарзини яхшилашга мўлжалланган лойиҳалара амалга оширилади.

Ушбу маблағлар эвазидан тадбиркорларга имтиёзли кредитлар берилади. Кредит муддати 20 йил бўлиб, дастлабки 5 йил имтиёзли муддат ҳисобланади.
Лойиҳа Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий ва Хоразм вилоятларининг 20 та туманидаги 170 та МФЙ (40 та марказий, 130 та ёндош маҳалла)ларда амалга оширилади;
Лойиҳани амалга ошириш доирасида ҚҚС давлат томонидан тўлаб берилади;
Лойиҳа доирасида хориждан олиб кириладиган товарлар бождан озод қилинади;
Ижрочи ташкилотлар ва субижрочилар очиқ ва шаффоф усулда танлаб олинади;
ИТБ ва ОПЕК билан ҳамкорликда амалга оширилаётган ушбу Лойиҳани амалга ошириш даври 5 йилни (2021-2025) ташкил этади. Президент қарорининг тўлиқ матни билан қуйида танишиш мумкин.
Янгиликлар лентаси
0