https://sputniknews.uz/20210921/toshkent-viloyatida-janubiy-koreyaning-nufuzli-universiteti-filiali-tashkil-etiladi-20577957.html
Тошкент вилоятида Жанубий Кореянинг нуфузли университети филиали ташкил этилади
Тошкент вилоятида Жанубий Кореянинг нуфузли университети филиали ташкил этилади
Sputnik Ўзбекистон
Университетда таҳсил олаётган талабаларга ўз йўналишларида ўқув машғулотларини Корея Республикаси Hwashin Cyber университетида давом эттириб, ушбу университет... 21.09.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-09-21T10:23+0500
2021-09-21T10:23+0500
2021-09-21T11:04+0500
жамият
тошкент вилояти
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/15/20579403_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_cd0f8243bc11d2cf9a7ab5235b31170e.jpg
ТОШКЕНТ, 21 сен - Sputnik. Тошкент вилоятида Жанубий Кореянинг Hwashin Cyber университети филиали ташкил этилади, деб хабар бермоқда Тошкент вилояти ахборот-хизмати.Хабарда айтилишича, Тошкент вилояти ҳокимлигида вилоят ҳокими Даврон Ҳидоятов жанубий кореялик меҳмонлар - хусусан, Корея Республикаси Hwashin Cyber университетининг МДҲ давлатлари бўйича бош мутахассиси Kim Sunggi билан шу ҳақда музокара олиб борган.Суҳбат давомида мазкур лойиҳанинг имкониятлари ва икки тарафлама манфаатли жиҳатлари ҳақида тўхталинган.Таълим даргоҳида спорт зал, маданият саройи, кутубхона биноларини қуриш, таълим кластерини ташкил этишга келишилган.Бунинг учун университет қошида мактабгача таълим муассасаси, умумтаълим мактаб биноси, 600 ўринли талабалар турар жойларини барпо этиш режалаштирилмоқда. Таълим жараёнини ташкил этишда мутахассислик фанларидан дарсларга малакали хорижий профессор-ўқитувчиларни жалб қилиниши кўзда тутилган.Шунингдек, университетда таҳсил олаётган талабаларга ўз йўналишларида ўқув машғулотларини Корея Республикаси Hwashin Cyber университетида давом эттириб, тегишли тартибда ушбу университет дипломини олиш имкониятини яратиб бериш тартибларини жорий этиш имкониятлари ҳам муҳокама қилинган. Учрашув якунида ҳамкорлик юзасидан меморандум имзолашга келишиб олинган.
https://sputniknews.uz/20180710/OTM-tolov-kontrakt-elon-qilindi-8822010.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/15/20579403_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_7947caeaa2dd212fcf19ca6004e02995.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, тошкент вилояти
Тошкент вилоятида Жанубий Кореянинг нуфузли университети филиали ташкил этилади
10:23 21.09.2021 (янгиланди: 11:04 21.09.2021) Университетда таҳсил олаётган талабаларга ўз йўналишларида ўқув машғулотларини Корея Республикаси Hwashin Cyber университетида давом эттириб, ушбу университет дипломини олиш имкониятини яратиш тартиблари муҳокама қилинган.
ТОШКЕНТ, 21 сен - Sputnik. Тошкент вилоятида Жанубий Кореянинг Hwashin Cyber университети филиали ташкил этилади, деб хабар бермоқда Тошкент вилояти ахборот-хизмати.
Хабарда айтилишича, Тошкент вилояти ҳокимлигида вилоят ҳокими Даврон Ҳидоятов жанубий кореялик меҳмонлар - хусусан, Корея Республикаси Hwashin Cyber университетининг МДҲ давлатлари бўйича бош мутахассиси Kim Sunggi билан шу ҳақда музокара олиб борган.
Суҳбат давомида мазкур лойиҳанинг имкониятлари ва икки тарафлама манфаатли жиҳатлари ҳақида тўхталинган.
Таълим даргоҳида спорт зал, маданият саройи, кутубхона биноларини қуриш, таълим кластерини ташкил этишга келишилган.
Бунинг учун университет қошида мактабгача таълим муассасаси, умумтаълим мактаб биноси, 600 ўринли талабалар турар жойларини барпо этиш режалаштирилмоқда. Таълим жараёнини ташкил этишда мутахассислик фанларидан дарсларга малакали хорижий профессор-ўқитувчиларни жалб қилиниши кўзда тутилган.
Шунингдек, университетда таҳсил олаётган талабаларга ўз йўналишларида ўқув машғулотларини Корея Республикаси Hwashin Cyber университетида давом эттириб, тегишли тартибда ушбу университет дипломини олиш имкониятини яратиб бериш тартибларини жорий этиш имкониятлари ҳам муҳокама қилинган.
Учрашув якунида ҳамкорлик юзасидан меморандум имзолашга келишиб олинган.