https://sputniknews.uz/20210921/songgi-ikki-yilda-xiyonat-tufayli-oilaviy-ajrashishlar-ikki-barobarga-oshdi-20578551.html
Сўнгги икки йилда хиёнат туфайли оилавий ажрашишлар икки баробарга ошди
Сўнгги икки йилда хиёнат туфайли оилавий ажрашишлар икки баробарга ошди
Sputnik Ўзбекистон
Маҳалла ва оила илмий-тадқиқот институти директори Ўзбекистонда ажримларнинг омиллари ҳақида маълумот берди. 21.09.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-09-21T10:39+0500
2021-09-21T10:39+0500
2021-09-21T10:39+0500
жамият
ўзбекистон
ажрашиш
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/15/20578505_0:68:1301:799_1920x0_80_0_0_111fb637a2ee7f30a2de99899f9aae98.jpg
ТОШКЕНТ, 21 сен – Sputnik. Ўзбекистонда 2021 йилнинг январь-июнь ойларида 19,4 минг та оила ажрашган. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Маҳалла ва оила илмий-тадқиқот институти директори Нодира Эгамбердиева маълум қилди.“Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон Республикаси, Сирдарё, Хоразм, Наманган, Тошкент вилоятларида охирги 5 йил давомида ўз оиласидан ажрашган 400 дан ортиқ шахслар билан сўров ўтказган.Таъкидланишича, сўнгги икки йилда хиёнат туфайли оилавий ажрашишлар икки баробарга ошган.10,3 фоизи респондентлар оиланинг иқтисодий аҳволини ўнглай олишганида ажралиш юз бермаслигини мумкинлигини таъкидлаганлар. Бундан ташқари, 12 фоиз аёллар турмуш ўртоғи ишга кириши ҳам шундай омил бўлиши мумкинлиги тўғрисида фикр билдирган.Респондентларнинг атиги 0,9 фоизи “ажралишнинг ҳеч қандай ёмон оқибати бўлмади, ажрашганимдан хурсандман” дея жавоб берган. Эътиборли жиҳати, эркаклар бу жавобни умуман танламаган, яъни эркаклар орасида ажрашганлигидан мамнунлар учрамаган.Сўровда иштирок этган ажрашган шахсларнинг ярмидан кўпроғи (51,5%) оилани сақлаб қолишнинг имкони бор эди деб ҳисоблаган.
https://sputniknews.uz/20201026/Eng-kp-azhralish-aysi-ududda-ayd-etildi-15256986.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/15/20578505_72:0:1227:866_1920x0_80_0_0_07cad7d56429ea95cc1e1235e763bacc.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, ажрашиш
жамият, ўзбекистон, ажрашиш
Сўнгги икки йилда хиёнат туфайли оилавий ажрашишлар икки баробарга ошди
Маҳалла ва оила илмий-тадқиқот институти директори Ўзбекистонда ажримларнинг омиллари ҳақида маълумот берди.
ТОШКЕНТ, 21 сен – Sputnik. Ўзбекистонда 2021 йилнинг январь-июнь ойларида 19,4 минг та оила ажрашган. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Маҳалла ва оила илмий-тадқиқот институти директори Нодира Эгамбердиева
маълум қилди. “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон Республикаси, Сирдарё, Хоразм, Наманган, Тошкент вилоятларида охирги 5 йил давомида ўз оиласидан ажрашган 400 дан ортиқ шахслар билан сўров ўтказган.
Сўров натижаларига кўра, оилавий ажралишларнинг энг кўп учрайдиган сабаблари эр ва хотин ўртасида доимий маиший-психологик даражадаги келишмовчиликлар, ўзаро меҳрнинг йўқлиги (30,2%), эр-хотиннинг оила аъзоларининг оиланинг турмушига доимий аралашуви, улар билан келишмовчилик (21,2%), оилавий хиёнат (17,1%) ҳисобланади.
Таъкидланишича, сўнгги икки йилда хиёнат туфайли оилавий ажрашишлар икки баробарга ошган.
10,3 фоизи респондентлар оиланинг иқтисодий аҳволини ўнглай олишганида ажралиш юз бермаслигини мумкинлигини таъкидлаганлар. Бундан ташқари, 12 фоиз аёллар турмуш ўртоғи ишга кириши ҳам шундай омил бўлиши мумкинлиги тўғрисида фикр билдирган.
Респондентларнинг атиги 0,9 фоизи “ажралишнинг ҳеч қандай ёмон оқибати бўлмади, ажрашганимдан хурсандман” дея жавоб берган. Эътиборли жиҳати, эркаклар бу жавобни умуман танламаган, яъни эркаклар орасида ажрашганлигидан мамнунлар учрамаган.
Сўровда иштирок этган ажрашган шахсларнинг ярмидан кўпроғи (51,5%) оилани сақлаб қолишнинг имкони бор эди деб ҳисоблаган.