Қашқадарёда ўқувчиларни полга ўтқазиб дарс ўтган ўқитувчилар жазоланди

© Sputnik / Нина Зотина / Медиабанкка ўтишПодготовка школы к новому учебному году
Подготовка школы к новому учебному году - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.09.2021
Oбуна бўлиш
Мактаб маъмуриятига нисбатан интизомий жавобгарлик қўлланилди, видео тасвирга туширган ўқитувчилар эса ҳайфсан интизомий жазосини олдилар.
ТОШКЕНТ, 21 сен - Sputnik. Қашқадарёда дарсларни полга ўтказган масъуллар жазога тортилди.
Сал аввал, ижтимоий тармоқларда тарқалган ва халқ таълим вазири Шерзод Шерматовга аталган "Юртимизда таълим соҳасида олиб борилаётган кенг кўламли ишларингиз кўзни қувонтиради! Лекин Яккабоғда сизни ислоҳотларингиз етиб келгани йўқ!", дейилган видео-мурожаат вилоят прокуратураси томонидан ўрганилган ва жамоатчиликка эълон қилинганди.
Маълум бўлишича, Яккабоғ туманидаги 39-сонли мактаб биноси 1974 йилда қурилган ва 420 та нафар ўқувчиларга мўлжалланган. 2021 йилда мазкур мактаб реконструкцияси учун 3 млрд 102 млн 400 минг сўм пул ажратилган бўлиб, жорий йил 10 сентябр куни ремонт ишлари якунланган.
Школьные принадлежности - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.08.2021
Эркак ўқитувчилар, қаердасиз?
Бироқ, қурилиш ишлари якунланганига қарамай 27 та синфхона учун 405 та парталар, ўз вақтида етказиб берилмаган.
Ўрганиш давомида, ўқитувчилар Н.С ва О.Сларнинг мактаб директори билан дарсларни тақсимоти бўйича келиша олмаганлиги сабабли, ижтимоий тармоқларда мактаб маъмуриятини камчиликларини кўрсатиш мақсадида, парталари бор хоналарда дарс ўтишни иложи бўла туриб атайлаб вазиятни бўрттириш учун жиҳозланмаган хоналарда дарс ўтилган.
Маълум қилинишича, ўқитувчи касб-этикасига тўғри келмайдиган ва салбий таъсир кўришга уринганлари учун ўқитувчилар Н.С ва О.С.лар ҳайфсан интизомий жазоси олган.
Шунингдек, текширув натижаси бўйича ўқув йилини тўғри ташкил қилишда масъулиятсизликка йўл қўйган сабабли мактаб маъмуриятига нисбатан ҳам интизомий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатилган.
Янгиликлар лентаси
0