Тошкентда Россия ва Ўзбекистон экспертлари форуми бўлиб ўтади

© Sputnik / Валерий Мельников / Медиабанкка ўтишГорода Мира. Ташкент
Города Мира. Ташкент - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.09.2021
Oбуна бўлиш
Россия ва Ўзбекистон экспертлари Тошкентда Марказий Осиё ҳудудида ривожланиш масалаларини муҳокама қилишади.
ТОШКЕНТ, 20 сен - Sputnik. Бугун Тошкентда “Россия ва Ўзбекистон ҳамкорлигининг янги тарихий бочқичидаги тараққиёт ва хавфсизлик таҳдидлари” конференцияси бўлиб ўтади, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Марказий Осиё ва евроосиё ҳудудида ривожланиш ва ислоҳотлар, Россия ва Ўзбекистоннинг ушбу мавзуга ёндашуви - форумнинг асосий мавзуси бўлади, дейилган хабарда.

Тошкентда бўлиб ўтадиган ушбу анжуман 2019 йилда Самарқандда “Марказий Осиё ва Евроосиё: глобал тартибсизлик муаммолари олдида кўп томонлама ҳамкорлик” мавзусида ташкил этилган Х Осиё конференцияси ва “Россия – Ўзбекистон”: янги дунё тартиботи шароитида икки томонлама ўзаро муносабатларнинг истиқболлари” махсус сессияси доирасида бошланган ўзбек-россия экспертлар мулоқотининг мантиқий давоми бўлади.
Мазкур форум Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти (СМТИ) ҳамда “Валдай” халқаро мунозара клуби томонидан ташкил этилмоқда.
Анжуман тафсилотлари ва иштирокчиларнинг фикр-мулоҳазаларини сайтимизда кузатиб боринг.
Янгиликлар лентаси
0