Президентликка номзодларга сайловолди ташвиқотларни бошлашга рухсат берилди

© Sputnik / Валерий Мельников / Медиабанкка ўтишВыборы президента Узбекистана
Выборы президента Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.09.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Сайлов кодексига мувофиқ, номзодларни руйхатга олиш тугаган куннинг эртасидан сайловолди ташвиқотларни бошлашга расман рухсат берилади.
ТОШКЕНТ, 20 сен - Sputnik. Ўзбекистонда бугун 20 сентябрдан бошлаб президентликка номзодларнинг сайловолди ташвиқотларини бошлашга рухсат берилди.
Бугундан бошлаб, номзодлар ҳақида оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда роликлар намойиш этиш, материаллар эълон қилиш, кўчаларга баннерлар осиш, флайер ва буклетлар тарқатиш, сайловолди учрашувлари, турли акция ва флешмоблар ўтказиш ҳамда дебатлар ташкил қилиш каби ташвиқот тадбирларига рухсат берилади.
Эслатиб ўтамиз, Марказий сайлов комиссияси ХДПдан Мақсуда Ворисовани, “Адолат” СДПдан Баҳром Абдуҳалимовни, ЎзЛиДеПдан Шавкат Мирзиёевни, "Миллий тикланиш" партиясидан Алишер Қодировни ҳамда Экологик партиядан Обломурадов Нарзуллани Ўзбекистон президентлигига рўйхатга олган.
P.S. Сўнгги дамга олинган маълумотга кўра, "Миллий тикланиш" партиясидан президентликка номзод бўлган Алишер Қодиров бугун 20 сентябрь соат 17:00 да Самарқанд шаҳридаги "Регистон" майдонида унинг иштирокида илк митинг ўтказишни режалаштирган.
Янгиликлар лентаси
0