Камилов ва Руденко минтақадаги вазиятни муҳокама қилди

© Пресс-служба МИД УзбекистанаГлава МИД Узбекистана Абдулазиз Камилов принял замминистра иностранных дел РФ Андрея Руденко
Глава МИД Узбекистана Абдулазиз Камилов принял замминистра иностранных дел РФ Андрея Руденко - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.09.2021
Oбуна бўлиш
Абдулазиз Камилов Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Андрей Руденкони қабул қилди.
ТОШКЕНТ, 20 сен – Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Андрей Руденкони қабул қилди.
ТИВ матбуот хизмати хабарига кўра, суҳбат чоғида Ўзбекистон-Россия кун тартибининг долзарб масалалари, аввал эришилган келишувларнинг амалга оширилиши ҳолати, шунингдек, бўлажак тадбирлар жадвали муҳокама қилинди. Россияга амалга ошириладиган олий даражада ташрифга тайёргарликни фаол давом эттиришга келишиб олинди.
Томонларнинг халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлиги юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Бундан ташқари, Афғонистондаги сўнгги воқеаларни ҳисобга олган ҳолда минтақадаги мавжуд вазият ва унинг келгуси ривожи кўриб чиқилди.
Государственный визит президента РФ В.Путина в Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.09.2021
Мирзиёевнинг Россияга ташрифига салмоқли ҳужжатлар тўплами тайёрланган – Россия ТИВ
Янгиликлар лентаси
0