Жаҳон банки Марказий Осиёда оммавий миграцияни башорат қилди

© Sputnik / Утарбеков / Медиабанкка ўтишФерганская долина в Узбекистан
Ферганская долина в Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.09.2021
Oбуна бўлиш
Жаҳон банки ҳисоботига кўра, иқлим ўзгариши туфайли қарийб 2,5 миллион аҳоли яшаш жойларини тарк этишга мажбур бўлади.
ТОШКЕНТ, 18 сен — Sputnik. Жаҳон банкининг Groundswell ҳисоботида айтилишича, иқлим ўзгариши туфайли қарийб 2,5 миллион аҳоли яшаш жойларини тарк этиб, ўз мамлакатларининг бошқа қисмларига кўчишга тўғри келади.
2050 йилга келиб Марказий Осиё ва Шарқий Европада 5,1 миллионгача "иқлим" мигрантлари (умумий прогноз қилинган аҳолининг 2,3%) пайдо бўлиши мумкин. Пессимистик сценарийга кўра, улардан 2,4 миллионгача Марказий Осиё давлатларида яшайди.
Мужчина несет продукты дальнобойщикам - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.11.2020
Марказий Осиё: олимлар даҳшатли иқлим фалокати ҳақида огоҳлантиришди
Прогнозларга кўра, "иқлим" мигрантлар оқими зоналари Тошкент атрофидаги ерлар, Фарғона водийси ва Тожикистон жанубидаги пасттекисликлар, шу жумладан Душанбе ва Қозоғистон шимолидаги шаҳарлар - Нур-Султон, Қараған, Костанай бўлиши мумкин.
Бу версия Марказий Осиёнинг бу қисмларида сув таъминоти ва экинлар ҳосилдорлигининг кутилаётган ўсиши билан боғлиқ.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Фарғона водийси ва Тожикистонга туташ ҳудудлар, шунингдек Қозоғистоннинг жанубий чегараси ва Бишкек атрофидаги ҳудудлар "иқлим" мигрантлар борадиган жой бўлиши мумкинлиги ҳисоботда қайд этилган. Бу Марказий Осиёнинг ушбу минтақаларида сув мавжудлиги ва экинлар ҳосилдорлигининг пасайиши билан боғлиқ.
Амударё бўйида жойлашган Ўзбекистон жануби ва Шарқий Туркманистоннинг кичикроқ ҳудудлари ҳам "иқлим" мигрантлар учун потенциал чиқиб кетиш зоналари сифатида кўрилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0