Шавкат Мирзиёев Душанбега етиб борди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев прибыл в город Душанбе для участия в саммите ШОС
Президент Шавкат Мирзиёев прибыл в город Душанбе для участия в саммите ШОС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.09.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон раҳбарини Тожикистон бош вазири Қоҳир Расулзода ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
ТОШКЕНТ, 16 сен – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштирок этиш учун Душанбе шаҳрига келди.
Давлат раҳбарини Тожикистон бош вазири Қоҳир Расулзода ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
17 сентябрь куни бу ерда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити бўлиб ўтади.
Президент бугуннинг ўзида Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон, Эрон президенти Иброҳим Раисий ва Покистон бош вазири Имрон Хон билан учрашувлар ўтказади.
Ўзбекистон Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг асосчи давлатларидан бири. 2001 йилда тузилган мазкур ташкилотга бугунги кунда саккизта мамлакат – Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Покистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон аъзо.
Шавкат Мирзиёев на трапе самолёта - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.09.2021
Мирзиёев ШҲТнинг 20 йиллик юбилей саммитида иштирок этади
Ўтган 20 йилда ташкилот халқаро доирада нуфузли тузилмага айланди. Бугун ШҲТ макони дунё аҳолисининг қарийб ярмини бирлаштирган, бой табиий ресурслар, илғор технологиялар ва улкан истеъмол бозорига эга.
Ўзбекистон ШҲТга савдо-иқтисодиёт, транспорт ва маданий-гуманитар соҳаларда кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, минтақавий хавф-хатарлар ва трансмиллий жиноятчиликка қарши курашишнинг муҳим воситаси сифатида қарайди.
Мамлакат ташкилот доирасидаги ҳамкорликда фаол иштирок этиб келмоқда.
Янгиликлар лентаси
0