https://sputniknews.uz/20210916/rossiya-tiv-vashingtonni-va-amerika-biznesini-jiddiy-ogohlantirdi-20528682.html
Россия ТИВ Вашингтонни ва Америка бизнесини жиддий огоҳлантирди
Россия ТИВ Вашингтонни ва Америка бизнесини жиддий огоҳлантирди
Sputnik Ўзбекистон
Россия Google ва Apple компаниялари вакилларини ҳамда Вашингтон расмийларини бўлажак парламент сайловларига аралашмаслик ҳақида жиддий огоҳлантирди. 16.09.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-09-16T21:13+0500
2021-09-16T21:13+0500
2021-09-16T21:18+0500
россия
ақш
сайловлар
россия давлат думаси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0a/10/15197045_16:243:2650:1724_1920x0_80_0_0_022052b781f6c2b3ed5e4cc2145bc860.jpg
ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Россия ташқи ишлар вазирлиги Вашингтон расмийларини ва Америка бизнеси вакилларини келаётган дам олиш кунлари бўлиб ўтадиган Россия Давлат Думаси сайловларига аралашмаслик ҳақида жиддий огоҳлантирди, деди ТИВ расмий вакили Мария Захарова.Ундан ташқари, АҚШнинг Россияда фаолият юритаётган Google ва Apple компаниялари вакиллари Федерация Кенгаши хавфсизлик масалалари бўйича раиси ҳузурга чақирилиб, сайловга ўтказилиши хавфсизлиги ҳамда сайловларга аралашмасликка доир жиддий огоҳлантириш берилди.Бироз олдин, Россия ташқи ишлар вазирлиги дипломатик каналлар бўйича АҚШ раҳбариятига Россия сайловларига аралашишга оид рад этиб бўлмас далилларни юборганини ва ушбу контент АҚШ компанияларига тегишли бўлган ижтимоий тармоқ платформаларидан зудлик билан олиб ташланишт кераклиги ҳақиа огоҳлантирган эди.Шундан сўнг АҚШ элчиси Жон Салливан Смоленск майдонига таклиф қилинган эди. (Россия ТИВ биноси айнан шу ерда жойлашган)Эслатиб ўтамиз, Россия Давлат Думасига овоз бериш 17-19 сентябрь кунлари бўлиб ўтади. Қонун чиқарувчи органга жами 450 нафар депутатлар сайланиши керак. Сайловлар онлайн ва офлайн кўринишда бўли бўтади. Ундан ташқари бу сафарги сайловларда 7та аҳоли зич жойлашган ҳудудларда онлайн овоз бериш имкони мавжуд. Шу сабабли ҳам сайловларнинг хавфсизлик масаласига жиддий эътибор берилмоқда.
https://sputniknews.uz/20210914/moskva-sudi-facebook-twitter-va-telegramga-yana-jarima-soldi-20492244.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e4/0a/10/15197045_31:0:2760:2047_1920x0_80_0_0_38b1b2008d2452d43168d0c793165afe.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия, ақш, сайловлар, россия давлат думаси
россия, ақш, сайловлар, россия давлат думаси
Россия ТИВ Вашингтонни ва Америка бизнесини жиддий огоҳлантирди
21:13 16.09.2021 (янгиланди: 21:18 16.09.2021) Россия Google ва Apple компаниялари вакилларини ҳамда Вашингтон расмийларини бўлажак парламент сайловларига аралашмаслик ҳақида жиддий огоҳлантирди.
ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Россия ташқи ишлар вазирлиги Вашингтон расмийларини ва Америка бизнеси вакилларини келаётган дам олиш кунлари бўлиб ўтадиган Россия Давлат Думаси сайловларига аралашмаслик ҳақида жиддий огоҳлантирди,
деди ТИВ расмий вакили Мария Захарова.
“Биз, АҚШ ҳукумати тезкорлик билан керакли чораларни кўради деб умид қиламиз. Хабарингиз борки, ҳозирга қадар Россия томони Америка бизнесига қарши ҳеч қандай чора қабул қилмаган эди, лекин бизнинг ҳам сабримиз чексиз эмас”, - деди Захарова.
Ундан ташқари, АҚШнинг Россияда фаолият юритаётган Google ва Apple компаниялари вакиллари Федерация Кенгаши хавфсизлик масалалари бўйича раиси ҳузурга чақирилиб, сайловга ўтказилиши хавфсизлиги ҳамда сайловларга аралашмасликка доир жиддий огоҳлантириш берилди.
Бироз олдин, Россия ташқи ишлар вазирлиги дипломатик каналлар бўйича АҚШ раҳбариятига Россия сайловларига аралашишга оид рад этиб бўлмас далилларни юборганини ва ушбу контент АҚШ компанияларига тегишли бўлган ижтимоий тармоқ платформаларидан зудлик билан олиб ташланишт кераклиги ҳақиа огоҳлантирган эди.
Шундан сўнг АҚШ элчиси Жон Салливан Смоленск майдонига таклиф қилинган эди. (Россия ТИВ биноси айнан шу ерда жойлашган)
Эслатиб ўтамиз, Россия Давлат Думасига овоз бериш 17-19 сентябрь кунлари бўлиб ўтади. Қонун чиқарувчи органга жами 450 нафар депутатлар сайланиши керак. Сайловлар онлайн ва офлайн кўринишда бўли бўтади.
Ундан ташқари бу сафарги сайловларда 7та аҳоли зич жойлашган ҳудудларда онлайн овоз бериш имкони мавжуд. Шу сабабли ҳам сайловларнинг хавфсизлик масаласига жиддий эътибор берилмоқда.