https://sputniknews.uz/20210916/ozbekistonda-suv-omborlari-togonlari-endi-yiliga-ikki-marta-tekshiruvdan-otkaziladi-20523441.html
Ўзбекистонда сув омборлари тўғонлари энди йилига икки марта текширувдан ўтказилади
Ўзбекистонда сув омборлари тўғонлари энди йилига икки марта текширувдан ўтказилади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистоннинг 78 % ер майдони сейсмик фаол ҳудудларда жойлашган бўлиб, МСК – 64 шкаласи бўйича 6 ва ундан юқори баллик ер силкинишлари доимий равишда содир... 16.09.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-09-16T15:44+0500
2021-09-16T15:44+0500
2021-09-16T15:44+0500
жамият
“сардоба” тўғони ёрилиши
сардоба
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1410/26/14102650_0:153:2087:1327_1920x0_80_0_0_6246d1c7f750102296107ea45f6cc2b9.jpg
ТОШКЕНТ, 16 сен - Sputnik. Ўзбекистонда сув омборлари тўғонлари ва гидроэлектр станцияларида инструментал техник текширувлар йилига икки марта ўтказилади Бу ҳақда АОКАда ўтказилаётган матбуот анжуманида маълум қилинди."Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида"ги Қонунга мувофиқ, бино ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлиги бўйича текширув ва мониторингни ўтказишнинг қуйидаги тартиби ўрнатилмоқда: I–IV тоифа объектлари ҳар беш йилда сейсмик мустаҳкамлик бўйича визуал текширувдан ўтказилади;III–IV тоифа объектлари ҳар ўн йилда сейсмик мустаҳкамлик бўйича инструментал техник текширувдан ўтказилади;- сув омборлари тўғонлари ва гидроэлектр станцияларида инструментал техник текширувлар йилига икки марта ўтказилади; - ҳар бир кучли зилзиладан сўнг (5,0 магнитудали) сув омборлари тўғонларида зудлик билан инструментал техник текширувлар ўтказиладиБрифингда маълум қилиндики, Ўзбекистоннинг 78 % ер майдони сейсмик фаол ҳудудларда жойлашган бўлиб, МСК – 64 шкаласи бўйича 6 ва ундан юқори баллик ер силкинишлари доимий равишда содир бўлиши кузатилади.Шу сабабли, мамлакат аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлашнинг қонуний асосларини такомиллаштириш, масъул давлат органларининг бу борадаги ваколатларини белгилаш ҳамда кучли зилзилаларга тайёргарлик кўриш, уларнинг оқибатларини бартараф этишнинг аниқ механизмларини ишлаб чиқиш зарурати мавжуд."Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида"ги Қонуни Фанлар академияси томонидан Ўзбекистон президентининг 2020 йил 30 июлдаги "Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган. Қонун 5 боб, 26 моддадан иборат. Қонунда Вазирлар Маҳкамаси, Фавқулотда вазиятлар вазирлиги, Фанлар академияси, Қурилиш вазирлиги ҳамда давлат ҳокимияти органларининг сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги ваколатлари белгилаб берилди.Унга кўра:- Вазирлар Маҳкамаси масъул давлат органлари фаолиятини мувофиқлаштиради, сейсмик хавф даражасини камайтириш бўйича амалга оширилаётган тадбирларни назорат қилади.Сейсмик хавфсизликни таъминлаш объектлари аҳамиятига кўра 4 та тоифага бўлинмоқда:хавфлилик омили паст (I тоифа, вақтинча павильонлар, киоскалар, омборлар в.б.);ўрта (II, якка тартибдаги уй-жойлар (3 қаватгача), оромгоҳлар, умумий овқатланиш в.б.);юқори (III, кўприклар, тоннеллар, йўл ўтказгичлар, ўрта ва кўп қаватли (3 ва ундан юқори) уйлар ҳамда меҳмонхоналар, таълим муассасалари в.б.);ўта юқори (IV, сув омборлари тўғонлари, ГЭСлар, мудофаа объектлари, радиактив моддаларни сақлаш, тозалаш ва кўмиш объектлари в.б.);Фуқароларнинг сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги ҳуқуқлари ва мажбуриятлари белгиланган.Эслатиб ўтамиз, мазкур Қонун Олий Мажлис Сенатининг 31-июль кунги ХVII ялпи мажлисида маъқулланган эди.
https://sputniknews.uz/20210510/sardoba-ishi-17-kishiga-sud-hukmi-elon-qilindi-18662396.html
https://sputniknews.uz/20210430/sardoba-suv-ombori-nega-opirilgani-haqida-rasmiy-xulosa-elon-qilindi-18571098.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1410/26/14102650_0:0:2087:1566_1920x0_80_0_0_3afa3b8dd3408b232a7b2dfe58d59826.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, “сардоба” тўғони ёрилиши, сардоба
жамият, “сардоба” тўғони ёрилиши, сардоба
Ўзбекистонда сув омборлари тўғонлари энди йилига икки марта текширувдан ўтказилади
Ўзбекистоннинг 78 % ер майдони сейсмик фаол ҳудудларда жойлашган бўлиб, МСК – 64 шкаласи бўйича 6 ва ундан юқори баллик ер силкинишлари доимий равишда содир бўлиши кузатилади.
ТОШКЕНТ, 16 сен - Sputnik. Ўзбекистонда сув омборлари тўғонлари ва гидроэлектр станцияларида инструментал техник текширувлар йилига икки марта ўтказилади Бу ҳақда АОКАда ўтказилаётган матбуот анжуманида маълум қилинди.
"Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида"ги Қонунга мувофиқ, бино ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлиги бўйича текширув ва мониторингни ўтказишнинг қуйидаги тартиби ўрнатилмоқда:
I–IV тоифа объектлари ҳар беш йилда сейсмик мустаҳкамлик бўйича визуал текширувдан ўтказилади;
III–IV тоифа объектлари ҳар ўн йилда сейсмик мустаҳкамлик бўйича инструментал техник текширувдан ўтказилади;
- сув омборлари тўғонлари ва гидроэлектр станцияларида инструментал техник текширувлар йилига икки марта ўтказилади;
- ҳар бир кучли зилзиладан сўнг (5,0 магнитудали) сув омборлари тўғонларида зудлик билан инструментал техник текширувлар ўтказилади
Брифингда маълум қилиндики, Ўзбекистоннинг 78 % ер майдони сейсмик фаол ҳудудларда жойлашган бўлиб, МСК – 64 шкаласи бўйича 6 ва ундан юқори баллик ер силкинишлари доимий равишда содир бўлиши кузатилади.
Шу сабабли, мамлакат аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлашнинг қонуний асосларини такомиллаштириш, масъул давлат органларининг бу борадаги ваколатларини белгилаш ҳамда кучли зилзилаларга тайёргарлик кўриш, уларнинг оқибатларини бартараф этишнинг аниқ механизмларини ишлаб чиқиш зарурати мавжуд.
"Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида"ги Қонуни Фанлар академияси томонидан Ўзбекистон президентининг 2020 йил 30 июлдаги "Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган. Қонун 5 боб, 26 моддадан иборат.
Қонунда Вазирлар Маҳкамаси, Фавқулотда вазиятлар вазирлиги, Фанлар академияси, Қурилиш вазирлиги ҳамда давлат ҳокимияти органларининг сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги ваколатлари белгилаб берилди.
- Вазирлар Маҳкамаси масъул давлат органлари фаолиятини мувофиқлаштиради, сейсмик хавф даражасини камайтириш бўйича амалга оширилаётган тадбирларни назорат қилади.
Сейсмик хавфсизликни таъминлаш объектлари аҳамиятига кўра 4 та тоифага бўлинмоқда:
хавфлилик омили паст (I тоифа, вақтинча павильонлар, киоскалар, омборлар в.б.);
ўрта (II, якка тартибдаги уй-жойлар (3 қаватгача), оромгоҳлар, умумий овқатланиш в.б.);
юқори (III, кўприклар, тоннеллар, йўл ўтказгичлар, ўрта ва кўп қаватли (3 ва ундан юқори) уйлар ҳамда меҳмонхоналар, таълим муассасалари в.б.);
ўта юқори (IV, сув омборлари тўғонлари, ГЭСлар, мудофаа объектлари, радиактив моддаларни сақлаш, тозалаш ва кўмиш объектлари в.б.);
Кучли зилзилалар натижасида зарар кўрган объектларни тиклаш Давлат бюджети, халқаро молия институтлари маблағлари ва бошқа тақиқланмаган манбалар ҳисобидан амалга оширилиши белгиланган.
Фуқароларнинг сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги ҳуқуқлари ва мажбуриятлари белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, мазкур Қонун Олий Мажлис Сенатининг 31-июль кунги ХVII ялпи мажлисида маъқулланган эди.