https://sputniknews.uz/20210916/ozbekiston-hozircha-kxshtga-azo-bolishini-rejalashtirmayapti-zas-20521665.html
Ўзбекистон ҳозирча КХШТга аъзо бўлишни режалаштирмаяпти - Зась
Ўзбекистон ҳозирча КХШТга аъзо бўлишни режалаштирмаяпти - Зась
Sputnik Ўзбекистон
КХШТ Бош котиби Станислав Зась Ўзбекистоннинг КХШТга аъзо бўлиш имкониятини баҳолади. 16.09.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-09-16T14:12+0500
2021-09-16T14:12+0500
2021-09-16T14:21+0500
сиёсат
ўзбекистон
коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (кхшт)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/374/22/3742224_0:116:2201:1354_1920x0_80_0_0_a9f3f4403fe8aaf90eecdc30b9e77385.jpg
ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Ўзбекистон ҳозирча Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотига аъзо бўлишни режалаштирмаяпти, деди КХШТ бош котиби Станислав Зась кенгаш йиғилишида.“Ўзбекистон ҳозирча КХШТга киришни режалаштирмаяпти ва биз ҳеч кимни ўз сафимизда бўлишга мажбурламаймиз”, – деди у.Унинг сўзларига кўра, ҳар бир давлат қаерда ва қайси ташкилотда бўлишини танлаш ҳуқуқига эга. КХШТ ҳеч қачон бу давлатларнинг қарорларига таъсир кўрсатмайди.Ўзбекистон ва КХШТ1992 йил ўрталарида Ўзбекистон Россия, Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон билан биргаликда Тошкентда Коллектив хавфсизлик шартномасини имзолади. Шартнома 1994 йил апрелида кучга кирди.Шартнома 5 йилга мўлжалланган ва уни узайтириш мумкин. 1999 йилда Ўзбекистон ҳужжатни қайта имзоламади.2006 йил августда Ўзбекистон КХШТда аъзоликни тиклади, аммо 2012 йилда Тошкент Ўзбекистон ташкилотдаги фаолиятини тўхтатиш тўғрисида нота юборди. Тошкент ўз қарорини икки томонлама ҳамкорлик устуворлиги билан изоҳлади.
https://sputniknews.uz/20210916/shht-va-kxsht-sammitlari-otkazilishi-vaqtida-dushanbeda-xavfsizlik-choralari-kuchaytirildi-20516319.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/374/22/3742224_120:0:2079:1469_1920x0_80_0_0_aa22481faf7d0d795d3bef6667996f38.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, ўзбекистон, коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (кхшт)
сиёсат, ўзбекистон, коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (кхшт)
Ўзбекистон ҳозирча КХШТга аъзо бўлишни режалаштирмаяпти - Зась
14:12 16.09.2021 (янгиланди: 14:21 16.09.2021) КХШТ Бош котиби Станислав Зась Ўзбекистоннинг КХШТга аъзо бўлиш имкониятини баҳолади.
ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Ўзбекистон ҳозирча Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотига аъзо бўлишни режалаштирмаяпти, деди КХШТ бош котиби Станислав Зась кенгаш йиғилишида.
“Ўзбекистон ҳозирча КХШТга киришни режалаштирмаяпти ва биз ҳеч кимни ўз сафимизда бўлишга мажбурламаймиз”, – деди у.
Унинг сўзларига кўра, ҳар бир давлат қаерда ва қайси ташкилотда бўлишини танлаш ҳуқуқига эга. КХШТ ҳеч қачон бу давлатларнинг қарорларига таъсир кўрсатмайди.
1992 йил ўрталарида Ўзбекистон Россия, Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон билан биргаликда Тошкентда Коллектив хавфсизлик шартномасини имзолади. Шартнома 1994 йил апрелида кучга кирди.
Шартнома 5 йилга мўлжалланган ва уни узайтириш мумкин. 1999 йилда Ўзбекистон ҳужжатни қайта имзоламади.
2006 йил августда Ўзбекистон КХШТда аъзоликни тиклади, аммо 2012 йилда Тошкент Ўзбекистон ташкилотдаги фаолиятини тўхтатиш тўғрисида нота юборди. Тошкент ўз қарорини икки томонлама ҳамкорлик устуворлиги билан изоҳлади.