https://sputniknews.uz/20210916/okmkda-sof-reniy-metalli-olindi-20519480.html
ОКМКда соф рений металли олинди
ОКМКда соф рений металли олинди
Sputnik Ўзбекистон
Ушбу металл Менделеев даврий жадвалида 75-ўринни эгаллаб, ўзига хос ноёб физик-кимёвий хоссаларига кўра кўплаб соҳаларда қўлланилади. 16.09.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-09-16T11:47+0500
2021-09-16T11:47+0500
2021-09-16T11:47+0500
жамият
олмалиқ кмк
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/92/21/922100_0:0:1500:844_1920x0_80_0_0_5128ae0b6a71dafd8c23a6d3d27db807.jpg
ТОШКЕНТ, 16 сен – Sputnik.Олмалиқ кон-металлургия комбинатида 99,9% соф ҳолда рений металли олинишига эришилди. Бу ҳақда комбинат матбуот хизмати хабар қилди.Комбинатда келгусида ушбу маҳсулот саноат масштабида ишлаб чиқарилиши кўзда тутилмоқда.Ушбу металл нефтни қайта ишлаш саноатида, шунингдек, авиасозлик, электротехника соҳаларида деталлар учун асосий элемент сифатида фойдаланилади.Шунингдек, тиббиётда турли оғир хасталикларни даволашда амалга ошириладиган илмий-тадқиқот ишларидаги махсус ускуналарни тайёрлашда қўлланилади.Заргарликда эса ренийдан қимматбаҳо буюмларни безаш учун қоплама сифатида фойдаланилади.Ядро саноатида эса ушбу металлдан термопаралар тайёрлашда фойдаланилмоқда. Бу реакторда юқори ҳароратни ўлчаш имконини беради.Жаҳон бозорида 1 гр ренийнинг ўртача нархи 9 доллар атрофида туради.
https://sputniknews.uz/20200629/Olmali-kombinatida-ilk-bor-sof-palladiy-olindi-14442202.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/92/21/922100_188:0:1313:844_1920x0_80_0_0_c71117431306bc582b0009d770b8c7b1.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, олмалиқ кмк
ОКМКда соф рений металли олинди
Ушбу металл Менделеев даврий жадвалида 75-ўринни эгаллаб, ўзига хос ноёб физик-кимёвий хоссаларига кўра кўплаб соҳаларда қўлланилади.
ТОШКЕНТ, 16 сен – Sputnik.Олмалиқ кон-металлургия комбинатида 99,9% соф ҳолда рений металли олинишига эришилди. Бу ҳақда комбинат матбуот хизмати
хабар қилди.
Комбинатда келгусида ушбу маҳсулот саноат масштабида ишлаб чиқарилиши кўзда тутилмоқда.
Ушбу металл нефтни қайта ишлаш саноатида, шунингдек, авиасозлик, электротехника соҳаларида деталлар учун асосий элемент сифатида фойдаланилади.
Шунингдек, тиббиётда турли оғир хасталикларни даволашда амалга ошириладиган илмий-тадқиқот ишларидаги махсус ускуналарни тайёрлашда қўлланилади.
Заргарликда эса ренийдан қимматбаҳо буюмларни безаш учун қоплама сифатида фойдаланилади.
Ядро саноатида эса ушбу металлдан термопаралар тайёрлашда фойдаланилмоқда. Бу реакторда юқори ҳароратни ўлчаш имконини беради.
Жаҳон бозорида 1 гр ренийнинг ўртача нархи 9 доллар атрофида туради.