Марказий Осиё мамлакатлари нега афғон қочқинларидан воз кечмоқда - сиёсатшунос изоҳи

© AFP 2023 / Ozan KoseАфганский мигрант пьет воду в Татване
Афганский мигрант пьет воду в Татване - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.09.2021
Oбуна бўлиш
Марказий Осиё давлатлари Афғонистондан минглаб қочқинларни нега қабул қилмаётганига сиёсатшунос Дмитрий Солонников изоҳ берди
ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Марказий Осиё давлатлари Афғонистон қочқинларини умуман қабул қилмаяпти деб бўлмайди, деб баёнот қилди сиёсатшунос, замонавий давлатчилик ривожланиши институти директори Дмитрий Солонников.
У генерал Дўстум ўзбек-афғон чегарасини Панж районида кесиб ўтгани ҳақида эслатиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, гап бошқа давлатларда бошпана излаётган афғон фуқаролари ҳақида бормоқда.
Президент Таджикистана Эмомали Рахмон - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.09.2021
Афғонистон террорчилар маконига айланмоқда – Эмомали Раҳмон
Сиёсатшуноснинг фикрича, Афғонистондан қочқинларни қабул қилиш масаласи учта омилга бориб тақалади.
"Хавфсизлик ўта муҳим. Агар гап минглаб қочоқлар ҳақида борар экан, чегарани кесиб ўтадиганларни жиддий текширувдан ўтказишнинг имкони йўқ. Уларнинг орасида террорчилар бўлиши турган гап. Турли террорчилар. Улар "Толибон"* вакиллари дейишдан йироқмиз, улар "ИД"* ва "Ал-Қоида"* вакиллари бўлиши эҳтимоли бор", - деди Солонников.
Эксперт иккинчи омилни ижтимоий ҳолатга тақади.
"Бу одамларнинг тақдири не кечади? Уларни қорнини тўйдириш, жамиятга мослаштириш, қаергадир жойлаштириш керак. Ҳеч бир мамлакатда қочқинлар лагерлари барқарорлик олиб келмаган. Бу ижтимоий муҳитга ва ички сиёсатга босим ўтказадиган жиддий омил", - деб қайд этди Солонников.
Президент РФ Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.09.2021
Путин Афғонистондан АҚШ қўшинларининг чиқарилишини қоралади
Ташқи сиёсат ва қўшни давлатлар билан ўзаро муносабатлар ҳам катта аҳамиятга эга, деб таъкидлади у. Сиёсатшуноснинг аниқлик киритишича, Марказий Осиё давлатлари учун Хитой, вақт ўтиши билан Афғонистон билан алоқаларни йўлга қўйиш керак бўлади. Бу ҳолатда қочқинлар масаласи кун тартибидан тушмайди.
"Шу боис, бу сингари мураккабликларни яратишдан ҳеч қандай наф йўқ. Бундан ташқари, Марказий Осиё мамлакатларининг бирортаси ва Россия афғон жамиятида юз берган фожиага алоқадор эмас", - деди Солонников.
Сиёсатшуноснинг қўшимча қилишича, республикадаги вазият учун жавобгар бўлган давлатлар бор, қочқинлар билан боғлиқ масалаларни айнан улар ҳал этишлари лозим.
* Россияда тақиқланган таррорчилик ташкилотлари
Янгиликлар лентаси
0