Россияда террорчилар сафига одам ёллаш билан шуғулланган мигрантлар қўлга олинди

© ФСБ РФ / Медиабанкка ўтишСотрудники ФСБ РФ
Сотрудники ФСБ РФ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.09.2021
Oбуна бўлиш
Айрим маълумотларга кўра, ёлловчилар Тожикистондан келган шахслар бўлган. Тақиқланган фаолиятга аёллар ҳам жалб этилган
ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Россиянинг Красноярск ўлкасида "Катиба Тавхид вал-жиҳод" террорчилик ташкилоти сафига (РФ тақиқланган) одамларни ёллашда гумонланган икки нафар меҳнат муҳожири қўлга олинди.
ФХХнинг Красноярск ўлкаси бўйича бошқармаси матбуот-хизмати берган хабарга кўра, икки нафар фуқаро террорчилик мафкурасини кенг ёйиш мақсадида Марказий Осиё давлатларидан ушбу регионга келгани аниқланган.
"МК Красноярск" нашри ўз манбасига таяниб, аниқлик киритишича, ёлловчилар Тожикистон фуқаролари бўлган.
Наручники - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.02.2021
Россия ФХХ Қрим ва Татаристонда ИД* молиячиларини қўлга олди - видео
Нашр манбаси берган маълумотларга кўра, қўлга олинганлар аёллар ўртасида ҳам мафкурани кенг тарғиб қилиш ишлари билан шуғулланган.
Ёлланувчи эркакларга ислом динини қабул қилиб, сўнгра ташкилот аъзосига айланиш, аёлларга эса террорчиларга хотин бўлиш таклиф этилган.
Иккала гумонланувчи ҳам ҳибсга олинган. Уларга нисбатан террорчилик фаолиятига кўмаклашиш факти бўйича жиноий иш қўзғатилган.
Янгиликлар лентаси
0