https://sputniknews.uz/20210915/ozbekistonda-afgonistonga-yordam-korsatish-uchun-logistika-markazi-ochildi-20508116.html
Ўзбекистонда Афғонистонга ёрдам кўрсатиш учун логистика маркази очилди
Ўзбекистонда Афғонистонга ёрдам кўрсатиш учун логистика маркази очилди
Sputnik Ўзбекистон
Афғонистонда озиқ-овқат ёрдамига бўлган эҳтиёж ортгани сабабли БМТ Покистон, Тожикистон ва Ўзбекистондаги омборларда зарур маҳсулотлар захирасини... 15.09.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-09-15T16:29+0500
2021-09-15T16:29+0500
2021-09-15T16:29+0500
афғонистонда вазият кескинлашуви
ўзбекистон
бмт
афғонистон
термиз
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/0f/20506118_228:0:1170:530_1920x0_80_0_0_ffdf36d3552b2dc80d58d8b3c5cc1490.jpg
ТОШКЕНТ, 15 сен – Sputnik. БМТ Афғонистонга озиқ-овқат ёрдамини кўрсатиш учун Ўзбекистонда асосий логистика марказини очди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар бермоқда.Афғонистонда озиқ-овқат ёрдамига бўлган эҳтиёж ортгани сабабли БМТ Покистон, Тожикистон ва Ўзбекистондаги омборларда зарур маҳсулотлар захирасини кўпайтирмоқда. Асосий логистика маркази эса Ўзбекистоннинг Термиз шаҳрида ташкил этилган.Хабарда келтирилишича, 13 сентябрь куни Женевадаги анжуман якунида донорлар афғонларнинг эҳтиёжлари учун бир миллиард доллардан ортиқ — БМТ талабидан деярли икки баравар кўп маблағ ажратишга ваъда берган. “Толибон”* ҳаракати ёзма равишда гуманитар операцияларни амалга ошириш имкониятини кафолатлаш ва гуманитар ишчилар хавфсизлигини таъминлаш мажбуриятини олган.Энди БМТ донорлардан афғонлар учун озиқ-овқат, тиббиёт буюмлари ва бошқа зарурий нарсаларни харид қилиш учун ваъда қилинган маблағларни тезроқ тақдим этишни сўрамоқда.Қайд этиш жоизки, Ўзбекистон мустақил равишда ҳам Афғонистонга ёрдам қўлини чўзмоқда. Куни кеча қўшни мамлакатга турли озиқ-овқат маҳсулотлари, бирламчи зарур товарлар, дори-дармонлар, кийим-кечак ва пойафзаллардан иборат 1,3 минг тонналик инсонпарварлик ёрдамини жўнатди.* Россия ва қатор давлатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти
https://sputniknews.uz/20210914/afgonistonning-yangi-hukumati-ozbekiston-prezidentiga-yordam-uchun-minnatdorlik-bildirdi-20492438.html
ўзбекистон
термиз
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/0f/20506118_364:0:1071:530_1920x0_80_0_0_cd6c6590a36d85529943d91ea1d77a20.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
афғонистонда вазият кескинлашуви, ўзбекистон, бмт, афғонистон, термиз
афғонистонда вазият кескинлашуви, ўзбекистон, бмт, афғонистон, термиз
Ўзбекистонда Афғонистонга ёрдам кўрсатиш учун логистика маркази очилди
Афғонистонда озиқ-овқат ёрдамига бўлган эҳтиёж ортгани сабабли БМТ Покистон, Тожикистон ва Ўзбекистондаги омборларда зарур маҳсулотлар захирасини кўпайтирмоқда.
ТОШКЕНТ, 15 сен – Sputnik. БМТ Афғонистонга озиқ-овқат ёрдамини кўрсатиш учун Ўзбекистонда асосий логистика марказини очди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати
хабар бермоқда.
Афғонистонда озиқ-овқат ёрдамига бўлган эҳтиёж ортгани сабабли БМТ Покистон, Тожикистон ва Ўзбекистондаги омборларда зарур маҳсулотлар захирасини кўпайтирмоқда. Асосий логистика маркази эса Ўзбекистоннинг Термиз шаҳрида ташкил этилган.
Хабарда келтирилишича, 13 сентябрь куни Женевадаги анжуман якунида донорлар афғонларнинг эҳтиёжлари учун бир миллиард доллардан ортиқ — БМТ талабидан деярли икки баравар кўп маблағ ажратишга ваъда берган. “Толибон”* ҳаракати ёзма равишда гуманитар операцияларни амалга ошириш имкониятини кафолатлаш ва гуманитар ишчилар хавфсизлигини таъминлаш мажбуриятини олган.
Энди БМТ донорлардан афғонлар учун озиқ-овқат, тиббиёт буюмлари ва бошқа зарурий нарсаларни харид қилиш учун ваъда қилинган маблағларни тезроқ тақдим этишни сўрамоқда.
Қайд этиш жоизки, Ўзбекистон мустақил равишда ҳам Афғонистонга ёрдам қўлини чўзмоқда. Куни кеча қўшни мамлакатга турли озиқ-овқат маҳсулотлари, бирламчи зарур товарлар, дори-дармонлар, кийим-кечак ва пойафзаллардан иборат 1,3 минг тонналик инсонпарварлик
ёрдамини жўнатди.* Россия ва қатор давлатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти