https://sputniknews.uz/20210915/ozbekistonda-26-sentyabr-dxx-xodimlari-kuni-etib-belgilandi-20500827.html
Ўзбекистонда 26 сентябрь ДХХ ходимлари куни этиб белгиланди
Ўзбекистонда 26 сентябрь ДХХ ходимлари куни этиб белгиланди
Sputnik Ўзбекистон
Илгари ДХХнинг касб байрами 5 апрелда нишонланар эди. 15.09.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-09-15T11:34+0500
2021-09-15T11:34+0500
2021-09-15T11:34+0500
жамият
байрам
давлат хавфсизлик хизмати (дхх)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/0f/20500920_0:68:1280:788_1920x0_80_0_0_5d1f29d16cca8dd14bc0fc569eb6640e.jpg
ТОШКЕНТ, 15 сен – Sputnik. 26 сентябрь Давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимлари куни этиб белгиланди. Президент Шавкат Мирзиёев тегишли қонунга имзо чекди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.Сенат август охирида ушбу қонунни маъқулланган эди. Қонунни муҳокама қилиш вақтида амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўрганиш Давлат хавфсизлик хизматининг тарихи аслида Ўзбекистон президентининг 1991 йил 26 сентябрда қабул қилинган ПФ-265-сонли фармонига бориб тақалиши кўрсатиши таъкидланган эди.2018 йил 2 октябрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати кунини белгилаш тўғрисида”ги қонунда 5 апрель –мамлакат ДХХнинг касб байрами этиб белгиланган эди.Янги қонун қабул қилиниши натижасида 2018 йил 2 октябрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати кунини белгилаш тўғрисида"ги қонун ўз кучини йўқотди.“Бугунги кунда 5 апрель санасини Давлат хавфсизлик хизмати куни сифатида нишонлаш (Хизматнинг 30 йиллиги) хавфсизлик идораларининг фаолият юритишини ҳисоблашда қарама-қаршиликни келтириб чиқармоқда. Чунки ўтган йиллар давомида (2006, 2011 ва 2016 йиллар) хизматнинг тантанали юбилейларига Давлат хавфсизлик хизматининг хорижий ҳамкорлари таклиф этилиб, уларга эсдалик нишонлари топширилган. Шу боис, Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллик байрами нишонланганидан сўнг, 26 сентябрь куни Давлат хавфсизлик хизматининг 30 йиллигини ўтказиш мантиқан тўғри ҳисобланади”, - дейилганди Сенат хабарида.
https://sputniknews.uz/20191225/Prokuratura-va-DKhKh-khodimlarining-dakhlsizligi-isartirildi-13103945.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/0f/20500920_70:0:1210:855_1920x0_80_0_0_03742140ee4182f9fac649c83cb88c8b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, байрам, давлат хавфсизлик хизмати (дхх)
жамият, байрам, давлат хавфсизлик хизмати (дхх)
Ўзбекистонда 26 сентябрь ДХХ ходимлари куни этиб белгиланди
Илгари ДХХнинг касб байрами 5 апрелда нишонланар эди.
ТОШКЕНТ, 15 сен – Sputnik. 26 сентябрь Давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимлари куни этиб белгиланди. Президент Шавкат Мирзиёев тегишли қонунга имзо чекди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги
хабар бермоқда.
Сенат август охирида ушбу қонунни маъқулланган эди. Қонунни муҳокама қилиш вақтида амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўрганиш Давлат хавфсизлик хизматининг тарихи аслида Ўзбекистон президентининг 1991 йил 26 сентябрда қабул қилинган ПФ-265-сонли фармонига бориб тақалиши кўрсатиши таъкидланган эди.
2018 йил 2 октябрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати кунини белгилаш тўғрисида”ги қонунда 5 апрель –мамлакат ДХХнинг касб байрами этиб белгиланган эди.
Қонунга кўра, ДХХнинг асосий вазифалари Ўзбекистоннинг конституциявий тузумини, суверенитетини, ҳудудий яхлитлигини ҳамда бошқа давлат манфаатларини ташқи ва ички таҳдидлардан ҳимоя қилишдан, қонунийликни мустаҳкамлаш ва қонун устуворлигини таъминлашдан, шунингдек Давлат хавфсизлик хизматининг ваколатига киритилган ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларни аниқлаш ва уларга барҳам беришдан иборат.
Янги қонун қабул қилиниши натижасида 2018 йил 2 октябрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати кунини белгилаш тўғрисида"ги қонун ўз кучини йўқотди.
“Бугунги кунда 5 апрель санасини Давлат хавфсизлик хизмати куни сифатида нишонлаш (Хизматнинг 30 йиллиги) хавфсизлик идораларининг фаолият юритишини ҳисоблашда қарама-қаршиликни келтириб чиқармоқда. Чунки ўтган йиллар давомида (2006, 2011 ва 2016 йиллар) хизматнинг тантанали юбилейларига Давлат хавфсизлик хизматининг хорижий ҳамкорлари таклиф этилиб, уларга эсдалик нишонлари топширилган. Шу боис, Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллик байрами нишонланганидан сўнг, 26 сентябрь куни Давлат хавфсизлик хизматининг 30 йиллигини ўтказиш мантиқан тўғри ҳисобланади”, - дейилганди Сенат хабарида.