https://sputniknews.uz/20210915/lavrov-rf-markaziy-osiyodan-xatarlarni-chetlatish-uchun-toliblar-bilan-aloqada-bolib-turibdi-20504890.html
Лавров: РФ Марказий Осиёдан хатарларни четлатиш учун толиблар билан алоқада бўлиб турибди
Лавров: РФ Марказий Осиёдан хатарларни четлатиш учун толиблар билан алоқада бўлиб турибди
Sputnik Ўзбекистон
Сергей Лавровнинг сўзларига кўра, Россия Афғонистоннинг Марказий Осиё минтақасидаги қўшниларидан хатарларни олиб ташлаш учун толиблар билан алоқада бўлиб... 15.09.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-09-15T13:45+0500
2021-09-15T13:45+0500
2021-09-15T13:45+0500
сиёсат
афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/1b/18520253_0:96:3072:1824_1920x0_80_0_0_357f2864b83035f97f26278ad7b3736c.jpg
ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Душанбеда бўлиб ўтган ташқи ишлар вазирлари, мудофаа вазирлари ва КХШТ хавфсизлик кенгаши котибларининг қўшма йиғилишида РФ нима сабабдан толиблар билан алоқада бўлиб тургани ҳақида гапирди.РФ ТИВ раҳбарининг фикрига кўра, бу Марказий Осиёдаги қўшни давлатлар учун ҳар қандай хатарларни четлатиш учун зарурдир."Толиблар ўз мақсадлари ҳақида баралла гапирдилар, жумладан, улар терроризмга ва наркотрафикка қарши кураш олиб боришни давом эттиришга собитлигини маълум қилиб, Афғонистон ҳудудидан қўшни давлатлар учун ҳеч қандай хатар бўлмаслиги учун бор имкониятларни ишга солишга ваъда бердилар", - деб аниқлик киритди Лавров.Россия ТИВ раҳбарининг сўзларига кўра, толиблар қўшни мамлакатлардаги вазиятни беқарорлаштириш ниятида эмасликларини айтиб, ишонтиришган. Шунингдек, толиблар, афғон жамиятининг тўлиқ - сиёсий, этник, конфессионал спектрлари ўз аксини топадиган инклюзив ҳукуматни шакллантиришларини маълум қилганлар."Дунёнинг аксарият мамлакатлари сингари биз бундай ёндашувни қўллаб-қувватладик, ва ҳозирда бу қай тарзда ҳаётга татбиқ этилишини кузатмоқдамиз", - деди Россия ташқи сиёсий маҳкамаси раҳбари.Лавровнинг таъкидлашича, якуний хулоса чиқариш учун ҳали эрта.Айни босқичда РФ қўшни давлатларга бўладиган ҳар қандай хатарларни олиб ташлаш учун толиблар билан алоқада бўлиб турибди.
https://sputniknews.uz/20210915/toliblar-afgonistondagi-istirohat-boglarida-hordiq-chiqarishmoqda-20503616.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/1b/18520253_246:0:2977:2048_1920x0_80_0_0_315f456341a31ab160daaf715e283bcf.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида
сиёсат, афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида
Лавров: РФ Марказий Осиёдан хатарларни четлатиш учун толиблар билан алоқада бўлиб турибди
Сергей Лавровнинг сўзларига кўра, Россия Афғонистоннинг Марказий Осиё минтақасидаги қўшниларидан хатарларни олиб ташлаш учун толиблар билан алоқада бўлиб турибди
ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Душанбеда бўлиб ўтган ташқи ишлар вазирлари, мудофаа вазирлари ва КХШТ хавфсизлик кенгаши котибларининг қўшма йиғилишида РФ нима сабабдан толиблар билан алоқада бўлиб тургани ҳақида гапирди.
РФ ТИВ раҳбарининг фикрига кўра, бу Марказий Осиёдаги қўшни давлатлар учун ҳар қандай хатарларни четлатиш учун зарурдир.
"Толиблар ўз мақсадлари ҳақида баралла гапирдилар, жумладан, улар терроризмга ва наркотрафикка қарши кураш олиб боришни давом эттиришга собитлигини маълум қилиб, Афғонистон ҳудудидан қўшни давлатлар учун ҳеч қандай хатар бўлмаслиги учун бор имкониятларни ишга солишга ваъда бердилар", - деб аниқлик киритди Лавров.
Россия ТИВ раҳбарининг сўзларига кўра, толиблар қўшни мамлакатлардаги вазиятни беқарорлаштириш ниятида эмасликларини айтиб, ишонтиришган. Шунингдек, толиблар, афғон жамиятининг тўлиқ - сиёсий, этник, конфессионал спектрлари ўз аксини топадиган инклюзив ҳукуматни шакллантиришларини маълум қилганлар.
"Дунёнинг аксарият мамлакатлари сингари биз бундай ёндашувни қўллаб-қувватладик, ва ҳозирда бу қай тарзда ҳаётга татбиқ этилишини кузатмоқдамиз", - деди Россия ташқи сиёсий маҳкамаси раҳбари.
Лавровнинг таъкидлашича, якуний хулоса чиқариш учун ҳали эрта.
Айни босқичда РФ қўшни давлатларга бўладиган ҳар қандай хатарларни олиб ташлаш учун толиблар билан алоқада бўлиб турибди.