https://sputniknews.uz/20210915/ayrim-hududlarda-alohida-soliq-rejimi-joriy-etildi-20509931.html
Айрим ҳудудларда алоҳида солиқ режими жорий этилди
Айрим ҳудудларда алоҳида солиқ режими жорий этилди
Sputnik Ўзбекистон
Алоҳида ҳудудларга Сўх тумани, Риштон туманининг Чўнғара маҳалласи, Фарғона туманининг Шоҳимардон, Ёрдон маҳаллалари ва Ҳосилот маҳалласининг Тоштепа – 2... 15.09.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-09-15T18:08+0500
2021-09-15T18:08+0500
2021-09-15T18:08+0500
иқтисод
фарғона
сўх тумани
солиқ
давлат солиқ қўмитаси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1417/75/14177569_0:0:3072:1728_1920x0_80_0_0_42894f4ddf1101ad677df78d82814088.jpg
ТОШКЕНТ, 15 сен – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунга имзо чекди, деб хабар бермоқда Адлия вазирлиги.Киритилган кўшимчаларга кўра, айрим ҳудудларда солиқ солишнинг алоҳида тартибини назарда тутувчи солиқ режими киритилди.Алоҳида ҳудудлар қуйидагилардан иборат:Айрим ҳудудларда солиқ ставкалари қуйидаги миқдорларда белгиланади:ижтимоий солиқ бўйича:Давлат органлари солиқ солиш объектларига оид маълумотларни солиқ органларига реал вақт режимида электрон шаклда тақдим этади.
https://sputniknews.uz/20210909/mirziyoev-2023-yildan-qqs-12-foizga-tushiriladi--20427202.html
сўх тумани
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1417/75/14177569_256:0:2987:2048_1920x0_80_0_0_8ccae79d654fe0005f55fb9d132fbcf0.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, фарғона, сўх тумани, солиқ, давлат солиқ қўмитаси
иқтисод, фарғона, сўх тумани, солиқ, давлат солиқ қўмитаси
Айрим ҳудудларда алоҳида солиқ режими жорий этилди
Алоҳида ҳудудларга Сўх тумани, Риштон туманининг Чўнғара маҳалласи, Фарғона туманининг Шоҳимардон, Ёрдон маҳаллалари ва Ҳосилот маҳалласининг Тоштепа – 2 кўчаси киритилган.
ТОШКЕНТ, 15 сен – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунга имзо чекди, деб
хабар бермоқда Адлия вазирлиги.
Киритилган кўшимчаларга кўра, айрим ҳудудларда солиқ солишнинг алоҳида тартибини назарда тутувчи солиқ режими киритилди.
Алоҳида ҳудудлар қуйидагилардан иборат:
Фарғона вилоятининг Сўх тумани;
Риштон туманининг Чўнғара маҳалласи;
Фарғона туманининг Шоҳимардон, Ёрдон маҳаллалари ва Ҳосилот маҳалласининг Тоштепа – 2 кўчаси.
Айрим ҳудудларда солиқ ставкалари қуйидаги миқдорларда белгиланади:
фойда ва даромад солиғи бўйича – 1 фоиз;
тадбиркорлар учун ҳар чоракда 25 минг сўм;
юридик шахслар учун – 1 фоиз;
якка тартибдаги тадбиркорлар учун – йилига БҲМнинг камида 1 баравари;
айланмадан олинадиган солиқ бўйича – 1 фоиз (2021 йил 1 январдан юзага келадиган муносабатларга нисбатан ҳам қўлланилади).
Давлат органлари солиқ солиш объектларига оид маълумотларни солиқ органларига реал вақт режимида электрон шаклда тақдим этади.