https://sputniknews.uz/20210914/yapon-siyosatshunosi-afgonistonni-yangi-fuqarolar-urushi-kutmoqda-20488624.html
Япон сиёсатшуноси: Афғонистонни янги фуқаролар уруши кутмоқда
Япон сиёсатшуноси: Афғонистонни янги фуқаролар уруши кутмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Япон сиёсатшуносининг фикрича, Афғонистон иқтисодий инқироздан мустақил чиқа олмайди 14.09.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-09-14T15:04+0500
2021-09-14T15:04+0500
2021-09-14T15:04+0500
афғонистонда вазият кескинлашуви
афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/10/20090772_0:390:2947:2048_1920x0_80_0_0_6bb16aab318a74de1087106a241ee5ca.jpg
ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. Марказий Осиё бўйича етакчи япон мутахассисларидан бири, Токио чет тиллар университети қошидаги тадқиқот маркази ходими Масато Тория Афғонистондаги вазиятга ишончсизлик билан қарашини билдирди.Афғонистон ва Покистон бўйича кўплаб ишлар муаллифи Ториянинг фикрича, толиблар на бошқарув тажрибасига, на керакли кадрларга эга."Толибон"* ўн йилликлар давомида уруш қилган, у мутлақо бошқарув тажрибасига эга эмас. Жорий ишлар билан шуғулланишга қодир инсон ресурсларига ҳам эгамас", - дея тушунтиради Тория.Япон мутахассисини фикрича, Афғонистон қўшни давлатлар ёрдамида иқтисодни барқарорлаштиришга эришиши мумкин, аммо бу муаммони 40 йиллик урушдан кейинги заифлашув туфайли тўлиқ ечишнинг имкони йўқ.Сиёсатшунос сўзларига кўра, Афғонистон фуқаролари турмуш шароитининг шиддатли ёмонлашувини тўхтатишга уриниш норозилик кучайишига олиб келиши, бу эса истиқболда "Толибон"* ҳаракати ички тузилмасида дарз кетишларни юзага келтириши мумкин."Афғонистондаги вазият секин-аста фуқаролик урушига айланиб кетишини инкор қилиб бўлмайди", - дея таъкидлади Марказий Осиё бўйича мутахассис.Масато Ториянинг фикрича, Афғонистондаги фалокатнинг олдини олиш учун Афғонистонга нафақат қўшни давлатлар, балки АҚШ, Европа иттифоқи, Япония ва Россиянинг ҳам кўпқиррали кўмаги керак бўлади.* Россияда тақиқланган террорчи ташкилот.
https://sputniknews.uz/20210913/toliblar-universitetlar-dasturlaridan-shariat-qonunlariga-zid-fanlarni-olib-tashlamoqchi-20471854.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/10/20090772_0:0:2731:2048_1920x0_80_0_0_047780d848ecd6d85aae2bfe09b354c9.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
афғонистонда вазият кескинлашуви, афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида
афғонистонда вазият кескинлашуви, афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида
Япон сиёсатшуноси: Афғонистонни янги фуқаролар уруши кутмоқда
Япон сиёсатшуносининг фикрича, Афғонистон иқтисодий инқироздан мустақил чиқа олмайди
ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. Марказий Осиё бўйича етакчи япон мутахассисларидан бири, Токио чет тиллар университети қошидаги тадқиқот маркази ходими Масато Тория Афғонистондаги вазиятга ишончсизлик билан қарашини билдирди.
Афғонистон ва Покистон бўйича кўплаб ишлар муаллифи Ториянинг фикрича, толиблар на бошқарув тажрибасига, на керакли кадрларга эга.
"Толибон"* ўн йилликлар давомида уруш қилган, у мутлақо бошқарув тажрибасига эга эмас. Жорий ишлар билан шуғулланишга қодир инсон ресурсларига ҳам эгамас", - дея тушунтиради Тория.
Япон мутахассисини фикрича, Афғонистон қўшни давлатлар ёрдамида иқтисодни барқарорлаштиришга эришиши мумкин, аммо бу муаммони 40 йиллик урушдан кейинги заифлашув туфайли тўлиқ ечишнинг имкони йўқ.
Сиёсатшунос сўзларига кўра, Афғонистон фуқаролари турмуш шароитининг шиддатли ёмонлашувини тўхтатишга уриниш норозилик кучайишига олиб келиши, бу эса истиқболда "Толибон"* ҳаракати ички тузилмасида дарз кетишларни юзага келтириши мумкин.
"Афғонистондаги вазият секин-аста фуқаролик урушига айланиб кетишини инкор қилиб бўлмайди", - дея таъкидлади Марказий Осиё бўйича мутахассис.
Масато Ториянинг фикрича, Афғонистондаги фалокатнинг олдини олиш учун Афғонистонга нафақат қўшни давлатлар, балки АҚШ, Европа иттифоқи, Япония ва Россиянинг ҳам кўпқиррали кўмаги керак бўлади.
* Россияда тақиқланган террорчи ташкилот.