https://sputniknews.uz/20210914/toshkent-shahrida-dzyudochi-kamoliddin-rasulov-oldirildi-20491536.html
Тошкент шаҳрида дзюдочи Камолиддин Расулов ўлдирилди
Тошкент шаҳрида дзюдочи Камолиддин Расулов ўлдирилди
Sputnik Ўзбекистон
Ходисага икки спортчи ўртасида келиб чиққан жанжал сабаб эканлиги айтилмоқда. 14.09.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-09-14T17:03+0500
2021-09-14T17:03+0500
2021-09-14T17:03+0500
ҳодисалар
дзюдо
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/908/08/9080824_0:0:1200:675_1920x0_80_0_0_dae1cf47a6cc8629c2260e2eed00e7c0.jpg
ТОШКЕНТ, 14 сен – Sputnik. Қашқадарёлик дзюдочи Камолиддин Расулов Тошкент шаҳар Учтепа туманида пичоқлаб ўлдирилди. Бу маълумотни Sputnik Ўзбекистон мухбирига дзюдо федерацияси матбуот-котиби тасдиқлади.Бош прокуратура матбуот котиби берган маълумотларга кўра воқеа 13-сентябрь 21:30 да содир бўлган. Айтилишича, 30 ёшли айбланувчи Камолиддин Расуловга телефон қилиб, ундан харид қилиб олган витаминни унинг тавсиясига кўра ичгани, буни натижасида шифокорлар унга тузалмас дардга чалинганлигини айтишгани ҳақида гапириб, К. Расуловни учрашиб олишга чақирган. Икки таниш кўришганда, ўртада жанжал чиққан ва айбланувчи К. Расуловга ўзи билан олиб келган ошхона пичоғи билан бир неча марта зарба берган. Жароҳат чуқур бўлганлиги боис, жабрланувчи вафот этган. Айбланувчига нисбатан қасддан одам ўлдирганлик айби қўйилиб, хибсга олинган ва ҳозирда тергов суриштирув ишлари олиб борилмоқда.Маълумот ўрнида, Камолиддин Расулов 2019 йилги Тошкент Гран-При турнирининг кумуш медали совриндори, Ўзбекистон терма жамоасига номзод спортчи, халқаро тоифадаги спорт устаси. Куни кеча эълон қилинган IJF рейтингида 81 кг вазн тоифасида 34- ўринни эгаллаган.
https://sputniknews.uz/20210818/mma-jangchisi-elbek-rahimov-oldirib-ketildi-6-kishi-qolga-olindi-20121314.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/908/08/9080824_300:0:1200:675_1920x0_80_0_0_a8c54c44617fe3fc175c2b14d6ded471.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ҳодисалар , дзюдо
Тошкент шаҳрида дзюдочи Камолиддин Расулов ўлдирилди
Ходисага икки спортчи ўртасида келиб чиққан жанжал сабаб эканлиги айтилмоқда.
ТОШКЕНТ, 14 сен – Sputnik. Қашқадарёлик дзюдочи Камолиддин Расулов Тошкент шаҳар Учтепа туманида пичоқлаб ўлдирилди. Бу маълумотни Sputnik Ўзбекистон мухбирига дзюдо федерацияси матбуот-котиби тасдиқлади.
Бош прокуратура матбуот котиби берган маълумотларга кўра воқеа 13-сентябрь 21:30 да содир бўлган.
Айтилишича, 30 ёшли айбланувчи Камолиддин Расуловга телефон қилиб, ундан харид қилиб олган витаминни унинг тавсиясига кўра ичгани, буни натижасида шифокорлар унга тузалмас дардга чалинганлигини айтишгани ҳақида гапириб, К. Расуловни учрашиб олишга чақирган.
Икки таниш кўришганда, ўртада жанжал чиққан ва айбланувчи К. Расуловга ўзи билан олиб келган ошхона пичоғи билан бир неча марта зарба берган. Жароҳат чуқур бўлганлиги боис, жабрланувчи вафот этган. Айбланувчига нисбатан қасддан одам ўлдирганлик айби қўйилиб, хибсга олинган ва ҳозирда тергов суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Маълумот ўрнида, Камолиддин Расулов 2019 йилги Тошкент Гран-При турнирининг кумуш медали совриндори, Ўзбекистон терма жамоасига номзод спортчи, халқаро тоифадаги спорт устаси.
Куни кеча эълон қилинган IJF рейтингида 81 кг вазн тоифасида 34- ўринни эгаллаган.