https://sputniknews.uz/20210914/ozbekiston-prezidenti-lavozimi-uchun-kimlar-kurashishi-aniq-boldi-20484151.html
Ўзбекистон президенти лавозими учун кимлар курашиши аниқ бўлди
Ўзбекистон президенти лавозими учун кимлар курашиши аниқ бўлди
Sputnik Ўзбекистон
МСК яна учта сиёсий партия - ХДП, “Адолат”, ЎзЛиДеП, номзодларини Ўзбекистон президентлигига номзодлар сифатида рўйхатга олди. Мазкур сиёсий партиялар тегишли... 14.09.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-09-14T11:35+0500
2021-09-14T11:35+0500
2021-09-14T14:01+0500
сиёсат
шавкат мирзиёев
ўзбекистонда президент сайловлари-2021
мақсуда ворисова
баҳром абдуҳалимов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1307/60/13076035_0:0:2469:1390_1920x0_80_0_0_8fd56dbcbca7c42e194304ea88cb274d.jpg
ТОШКЕНТ, 14 сен – Sputnik. Марказий сайлов комиссияси ХДПдан Мақсуда Ворисова, “Адолат” СДПдан Баҳром Абдуҳалимовни, ЎзЛиДеПдан Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон президентлигига номзодлар сифатида рўйхатга олди. Бу ҳақда МСКнинг навбатдаги мажлиси маълум қилинди, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.Таъкидланишича, жорий йилнинг 9-10 сентябрь куни мазкур сиёсий партиялар томонидан тегишли ҳужжатлар ва мамлакат президентлигига кўрсатилган номзодларни қўллаб-қувватловчи имзо варақалари тақдим этилган. Эксперт гуруҳининг хулосасига асосан тақдим этилган имзо варақалари номзодларни рўйхатга олиш учун етарли миқдорда тўпланган ва қонун талабларига мос келади.Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан номзод Мақсуда Ворисовани қўллаб-қувватловчи жами 225 мингдан ортиқ сайловчининг имзоси тўпланган.Ўзбекистон “Адолат” Социал демократик партиясидан номзод Баҳром Абдуҳалимовни қўллаб-қувватловчи жами 213 мингдан ортиқ сайловчининг имзоси тўпланган.Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал демократик партиясидан номзод Шавкат Мирзиёевни қўллаб-қувватловчи жами 300 мингдан зиёд сайловчининг имзоси тўпланган.Номзодлар рўйхатга олинганидан кейин беш кунлик муддатда тегишли сайлов комиссияси рўйхатга олинганлик тўғрисидаги хабарни номзоднинг фамилиясини, исмини, отасининг исмини, туғилган йилини, партияга мансублигини, эгаллаб турган лавозимини (машғулотининг турини), иш ва яшаш жойини, шунингдек уни номзод этиб кўрсатган сиёсий партияни кўрсатган ҳолда эълон қилади.11 сентябрь куни МСК Миллий тикланиш партиясидан Алишер Қодировни ҳамда Экологик партиядан Нарзулла Обломурадовни президентликка номзод сифатида рўйхатга олган эди. Шу тариқа бу йилги президент сайловларида кимлар этиши аниқ бўлди.Эслатиб ўтамиз, навбатдаги Ўзбекистон президенти сайлов 2021 йилнинг 24 октябр куни бўлиб ўтади. Сайловга 40 кун қолди.
https://sputniknews.uz/20210906/saylovchilarning-yagona-elektron-royxatiga-kiritilgan-fuqarolar-soni-ochiqlandi-20385054.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1307/60/13076035_200:0:2395:1646_1920x0_80_0_0_c1deb0224559dc5c218d325a287e37a2.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, шавкат мирзиёев, ўзбекистонда президент сайловлари-2021, мақсуда ворисова, баҳром абдуҳалимов
сиёсат, шавкат мирзиёев, ўзбекистонда президент сайловлари-2021, мақсуда ворисова, баҳром абдуҳалимов
Ўзбекистон президенти лавозими учун кимлар курашиши аниқ бўлди
11:35 14.09.2021 (янгиланди: 14:01 14.09.2021) МСК яна учта сиёсий партия - ХДП, “Адолат”, ЎзЛиДеП, номзодларини Ўзбекистон президентлигига номзодлар сифатида рўйхатга олди. Мазкур сиёсий партиялар тегишли ҳужжатлар ва номзодларни қўллаб-қувватловчи имзо варақалари тақдим этишган.
ТОШКЕНТ, 14 сен – Sputnik. Марказий сайлов комиссияси ХДПдан Мақсуда Ворисова, “Адолат” СДПдан Баҳром Абдуҳалимовни, ЎзЛиДеПдан Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон президентлигига номзодлар сифатида рўйхатга олди. Бу ҳақда МСКнинг навбатдаги мажлиси маълум қилинди, деб
хабар бермоқда Sputnik мухбири.
Таъкидланишича, жорий йилнинг 9-10 сентябрь куни мазкур сиёсий партиялар томонидан тегишли ҳужжатлар ва мамлакат президентлигига кўрсатилган номзодларни қўллаб-қувватловчи имзо варақалари тақдим этилган. Эксперт гуруҳининг хулосасига асосан тақдим этилган имзо варақалари номзодларни рўйхатга олиш учун етарли миқдорда тўпланган ва қонун талабларига мос келади.
Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан номзод Мақсуда Ворисовани қўллаб-қувватловчи жами 225 мингдан ортиқ сайловчининг имзоси тўпланган.
Ўзбекистон “Адолат” Социал демократик партиясидан номзод Баҳром Абдуҳалимовни қўллаб-қувватловчи жами 213 мингдан ортиқ сайловчининг имзоси тўпланган.
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал демократик партиясидан номзод Шавкат Мирзиёевни қўллаб-қувватловчи жами 300 мингдан зиёд сайловчининг имзоси тўпланган.
Номзодлар рўйхатга олинганидан кейин беш кунлик муддатда тегишли сайлов комиссияси рўйхатга олинганлик тўғрисидаги хабарни номзоднинг фамилиясини, исмини, отасининг исмини, туғилган йилини, партияга мансублигини, эгаллаб турган лавозимини (машғулотининг турини), иш ва яшаш жойини, шунингдек уни номзод этиб кўрсатган сиёсий партияни кўрсатган ҳолда эълон қилади.
11 сентябрь куни МСК Миллий тикланиш партиясидан Алишер Қодировни ҳамда Экологик партиядан Нарзулла Обломурадовни президентликка номзод сифатида
рўйхатга олган эди. Шу тариқа бу йилги президент сайловларида кимлар этиши аниқ бўлди.
Эслатиб ўтамиз, навбатдаги Ўзбекистон президенти сайлов 2021 йилнинг 24 октябр куни бўлиб ўтади. Сайловга 40 кун қолди.