Москва вилоятидаги мигрантлар ётоқхонаси ёпилди - видео

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишМашина полиции
Машина полиции - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.09.2021
Oбуна бўлиш
Бужаниново қишлоғидаги мигрантлар яшаган ётоқхона ёпилди.
ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. Бужаниново қишлоғидаги ётоқхона ёпилди. ОАВлар хабарига кўра, 160 нафар киши автобусларда олиб кетилди.
Куни кеча 67 ёшли аёл зўрлаб, ўлдирилгани ҳақида хабарлардан сўнг ётоқхона олдида 300 нафар маҳаллий аҳоли вакиллари тўпланди.
Икки киши қўлга олинди, уларга айблов эълон қилинди, маҳаллий ОАВлар маълум қилишича, улар Тожикистон фуқаролари.
Москва вилояти губернатори Андрей Воробьев ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари яқин кунларда аҳоли ўртасида ташвиш уйғотадиган барча жойларда текширув ўтказишини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, душанба куни 67 ёшли аёлнинг жасади Сергиев Посад яқинидаги ўрмонда зўравонлик белгилари билан топилган.
Янгиликлар лентаси
0