https://sputniknews.uz/20210914/mirziyoev-turkmaniston-vazirlar-mahkamasi-raisining-orinbosarini-qabul-qildi--20494254.html
Мирзиёев Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосарини қабул қилди
Мирзиёев Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосарини қабул қилди
Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари Эсенмират Оразгелдиевни қабул қилди. 14.09.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-09-14T19:34+0500
2021-09-14T19:34+0500
2021-09-14T19:34+0500
сиёсат
шавкат мирзиёев
туркманистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/07/1d/19867863_0:109:1280:830_1920x0_80_0_0_ed0e1308ccfb1e4e2d5cf35245ea3930.jpg
ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 14 сентябрь куни икки томонлама ҳукуматлараро комиссиялар йиғилишларини ўтказиш доирасида республикада бўлиб турган Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари Эсенмират Оразгелдиевни қабул қилди.Кўп қиррали Ўзбекистон-Туркманистон ҳамкорлигини янада кенгайтиришнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди.Олий даражадаги мунтазам мулоқотлар биродар мамлакатлар ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш, уларни аниқ мазмун билан бойитишга хизмат қилаётгани мамнуният билан қайд этилди.Эсенмират Оразгелдиев Ўзбекистон етакчисига самимий қабул учун миннатдорлик билдирди ҳамда Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.Шунингдек, шу кунларда Тошкент шаҳрида ўтказилган икки томонлама ҳамкорлик ва сув хўжалиги масалалари бўйича қўшма ҳукуматларларо комиссиялар йиғилишларининг асосий натижалари тўғрисида маълумот берди.Давлат раҳбари Ўзбекистонда ўтказиладиган саммитга пухта ва ҳар томонлама тайёргарлик кўриш, энг аввало, мазмунли кун тартибини шакллантириш, шунингдек, иқтисодий кооперация лойиҳалари ва маданий-гуманитар алмашинув дастурларини илгари суриш муҳим эканини таъкидлади.
https://sputniknews.uz/20210914/kop-qirrali-hamkorlik-va-afgoniston-putin-va-mirziyoev-dolzarb-masalalarni-muhokama-qildi-20489394.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/07/1d/19867863_86:0:1223:853_1920x0_80_0_0_0a497fdab68de06c4cd1a92dc706d8d3.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, шавкат мирзиёев, туркманистон
сиёсат, шавкат мирзиёев, туркманистон
Мирзиёев Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосарини қабул қилди
Шавкат Мирзиёев Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари Эсенмират Оразгелдиевни қабул қилди.
ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 14 сентябрь куни икки томонлама ҳукуматлараро комиссиялар йиғилишларини ўтказиш доирасида республикада бўлиб турган Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари Эсенмират Оразгелдиевни қабул қилди.
Кўп қиррали Ўзбекистон-Туркманистон ҳамкорлигини янада кенгайтиришнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди.
Олий даражадаги мунтазам мулоқотлар биродар мамлакатлар ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш, уларни аниқ мазмун билан бойитишга хизмат қилаётгани мамнуният билан қайд этилди.
Эсенмират Оразгелдиев Ўзбекистон етакчисига самимий қабул учун миннатдорлик билдирди ҳамда Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
Шунингдек, шу кунларда Тошкент шаҳрида ўтказилган икки томонлама ҳамкорлик ва сув хўжалиги масалалари бўйича қўшма ҳукуматларларо комиссиялар йиғилишларининг асосий натижалари тўғрисида маълумот берди.
Давлат раҳбари Ўзбекистонда ўтказиладиган саммитга пухта ва ҳар томонлама тайёргарлик кўриш, энг аввало, мазмунли кун тартибини шакллантириш, шунингдек, иқтисодий кооперация лойиҳалари ва маданий-гуманитар алмашинув дастурларини илгари суриш муҳим эканини таъкидлади.