Мигрантлар учун қулайлик: Москва метросида ўзбек тилида белгилар пайдо бўлди - фото

© Sputnik / Кирилл Каллиников / Медиабанкка ўтишВход на станцию метро "Лесопарковая"
Вход на станцию метро Лесопарковая - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.09.2021
Oбуна бўлиш
Москва метросида ўзбек ва тожик тилларидаги белгилар пайдо бўлди.
ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. Москва метросида “Прокшино” ва “Лесопарковая” бекатларида ўзбек (лотин) ва тожик (кирилл) тилларида йўл кўрсаткичлари пайдо бўлди.
Бу мигрантлар учун қулайлик яратиш мақсадида амалга оширилди, чунки автобуслар бу бекатлардан миграция марказигача қатнайди.
Энди чет элликлар учун “Сахарово” миграция марказига борадиган автобусга йўл топиш осонроқ бўлади.
Метро йўловчилар учун тушунарли ва қулай бўлиши учун вагонлардаги электрон таблодаги метро харитаси 9 тилда такрорланади.
Янгиликлар лентаси
0