https://sputniknews.uz/20210913/masofaviy-elektron-deklaratsiyalash-bojxona-postlari-tashkil-etiladi-20476971.html
“Масофавий электрон декларациялаш” божхона постлари ташкил этилади
“Масофавий электрон декларациялаш” божхона постлари ташкил этилади
Sputnik Ўзбекистон
1 октябрдан “Масофавий электрон декларациялаш” постлари ташқи иқтисодий фаолияти иштирокчиларининг электрон божхона юк декларацияларини масофавий... 13.09.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-09-13T17:09+0500
2021-09-13T17:09+0500
2021-09-13T17:09+0500
иқтисод
божхона
давлат божхона қўмитаси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/773/24/7732446_0:125:2379:1463_1920x0_80_0_0_02b0f634dd17d48a942a06a8b21ef12b.jpg
ТОШКЕНТ, 13 сен – Sputnik. “Божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш ва давлат божхона хизмати органлари ташкилий тузилмасини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди, деб хабар берди Адлия вазирлиги.Фармон билан қуйидаги ҳудудларда тоифадан ташқари мақомга эга бўлган “Масофавий электрон декларациялаш” божхона постлари босқичма-босқич ташкил этилади:2021 йил 1 октябрдан “Масофавий электрон декларациялаш” постлари ташқи иқтисодий фаолият (ТИФ) иштирокчиларининг электрон божхона юк декларацияларини масофавий расмийлаштиради.Ҳужжатга асосан қуйидаги божхона постлари тугатилади:2021 йил 1 декабрдан “Масофавий электрон декларациялаш” Давлат чегараси орқали автомобиль ўтказиш пунктларида: 2022 йил 1 январдан: ортиқча тўланган ёки ундирилган божхона тўловлари ТИФ иштирокчисига 3 иш куни давомида қайтарилади. Бундан ташқари, божхона тўловларини кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлашнинг энг кам муддати 14 кун этиб белгиланади ва ушбу муддатда фоизлар ундирилмайди.Ҳужжат билан давлат божхона қўмитаси тизимида Марказий божхона лабораторияси ташкил этилади. Лаборатория Жаҳон божхона ташкилотининг “Минтақавий божхона лабораторияси” мақомини олиш чоралари кўрилади.Лаборатория никотин сақловчи маҳсулотлар ва спиртли ичимликлар таркибини аниқлаш, товарларни экспертизадан ўтказиш ва сертификациялаш билан боғлиқ бошқа хизматларни кўрсатади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/773/24/7732446_132:0:2247:1586_1920x0_80_0_0_cdce996a92dd9b8252a97c92c531bb5c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, божхона, давлат божхона қўмитаси
иқтисод, божхона, давлат божхона қўмитаси
“Масофавий электрон декларациялаш” божхона постлари ташкил этилади
1 октябрдан “Масофавий электрон декларациялаш” постлари ташқи иқтисодий фаолияти иштирокчиларининг электрон божхона юк декларацияларини масофавий расмийлаштиради.
ТОШКЕНТ, 13 сен – Sputnik. “Божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш ва давлат божхона хизмати органлари ташкилий тузилмасини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги президент
фармони қабул қилинди, деб
хабар берди Адлия вазирлиги.
Фармон билан қуйидаги ҳудудларда тоифадан ташқари мақомга эга бўлган “Масофавий электрон декларациялаш” божхона постлари босқичма-босқич ташкил этилади:
2021 йил 1 октябрдан Тошкент, Сирдарё, Қашқадарё ва Хоразм вилоятлари божхона бошқармаларида;
2022 йил 1 апрелдан бошқа ҳудудий бошқармаларда.
2021 йил 1 октябрдан “Масофавий электрон декларациялаш” постлари ташқи иқтисодий фаолият (ТИФ) иштирокчиларининг электрон божхона юк декларацияларини масофавий расмийлаштиради.
Ҳужжатга асосан қуйидаги божхона постлари тугатилади:
2021 йил 1 декабрдан “Масофавий электрон декларациялаш” Давлат чегараси орқали автомобиль ўтказиш пунктларида:
ветеринария ва фитосанитария органларининг ҳужжатларини “Ягона дарча” божхона ахборот тизими орқали текширади;
ветеринария ва фитосанитария органларининг товар-транспорт ҳужжатларига муҳр босиш ва рўйхатга олиш амалиёти бекор қилинади.
2022 йил 1 январдан: ортиқча тўланган ёки ундирилган божхона тўловлари ТИФ иштирокчисига 3 иш куни давомида қайтарилади. Бундан ташқари, божхона тўловларини кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлашнинг энг кам муддати 14 кун этиб белгиланади ва ушбу муддатда фоизлар ундирилмайди.
Ҳужжат билан давлат божхона қўмитаси тизимида Марказий божхона лабораторияси ташкил этилади. Лаборатория Жаҳон божхона ташкилотининг “Минтақавий божхона лабораторияси” мақомини олиш чоралари кўрилади.
Лаборатория никотин сақловчи маҳсулотлар ва спиртли ичимликлар таркибини аниқлаш, товарларни экспертизадан ўтказиш ва сертификациялаш билан боғлиқ бошқа хизматларни кўрсатади.