https://sputniknews.uz/20210913/lavrov-evropani-rossiya-vaktsinalari-mavzusini-siyosiylashtirmaslikka-chaqirdi-20476301.html
Лавров Европани Россия вакциналари мавзусини сиёсийлаштирмасликка чақирди
Лавров Европани Россия вакциналари мавзусини сиёсийлаштирмасликка чақирди
Sputnik Ўзбекистон
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Европани Россиянинг COVID-19га қарши вакциналари мавзусини сиёсийлаштирмасликка чақирди 13.09.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-09-13T16:34+0500
2021-09-13T16:34+0500
2021-09-13T16:34+0500
россия
вакцина
спутник v вакцинаси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/07/07/19572881_0:557:2049:1709_1920x0_80_0_0_b4072acba2c316867f562246ca7a7981.jpg
ТОШКЕНТ, 13 сен - Sputnik. Москва европа мамлакатлари Россиянинг коронавирусга қарши вакциналари мавзусини сиёсийлаштиришдан воз кечишларига умид қилмоқда, деб баёнот қилди Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров."Тарафкашлик, албатта, сезилмоқда, аммо бизнинг соғлиқни сақлаш вазирлигимиз, Роспотребнадзор, олимларимиз - уларнинг Европанинг доривор препаратлар бўйича агентлиги билан алоқалари бор. Биз ушбу алоқалар максимал даражада профессионал - ҳеч қандай сиёсийлаштиришларсиз кечишини истаймиз", - деди вазир Москвада Сан-Маринов ТИВ раҳбари билан бўлиб ўтган музокаралар якуни натижасида.Лавров Россия вакциналарига нисбатан қатъий ёндашувни эгаллаган давлатлар номларини санаб ўтирмади, аммо қатор давлатлар, жумладан, Франция томонидан бўлган танқидларни эсга олди. Лавровнинг таъкидлашича, Европа иттифоқи давлатларида Европанинг тегишли агентлиги Россия препаратлари бўйича хулоса чиқаришини кутиш лозим, деган қатъий талабнинг ўзи йўқ.Лавров, шунингдек, Россия вакцинасидан фойдаланиш Венгрия ва Словакия томонидан маъқулланганини эслатиб ўтди.Россиянинг COVID-19га қарши бирорта вакцинаси европа доривор препаратларни назорат қилувчи идоралар томонидан тан олинмаган. ЕИнинг айрим давлатлари ўзларида "Спутник V"ни қўллаганлар. Россиянинг ушбу вакцинаси 4 мартдан бошлаб Европа Иттифоқида фойдаланиш учун дори воситаларини қўллашни тавсия этувчи Европа Дорилар Aгентлигида (ЕМA) босқичма -босқич текширувдан ўтказилмоқда.
https://sputniknews.uz/20210707/vaktsinalar-urushi-evropa-sputnik-v-bilan-qanday-kurashmoqda-19584242.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/07/07/19572881_0:365:2049:1901_1920x0_80_0_0_3e8d88a37b018d4e929e7ed52593b55a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия, вакцина, спутник v вакцинаси
россия, вакцина, спутник v вакцинаси
Лавров Европани Россия вакциналари мавзусини сиёсийлаштирмасликка чақирди
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Европани Россиянинг COVID-19га қарши вакциналари мавзусини сиёсийлаштирмасликка чақирди
ТОШКЕНТ, 13 сен - Sputnik. Москва европа мамлакатлари Россиянинг коронавирусга қарши вакциналари мавзусини сиёсийлаштиришдан воз кечишларига умид қилмоқда, деб баёнот қилди Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.
"Тарафкашлик, албатта, сезилмоқда, аммо бизнинг соғлиқни сақлаш вазирлигимиз, Роспотребнадзор, олимларимиз - уларнинг Европанинг доривор препаратлар бўйича агентлиги билан алоқалари бор. Биз ушбу алоқалар максимал даражада профессионал - ҳеч қандай сиёсийлаштиришларсиз кечишини истаймиз", - деди вазир Москвада Сан-Маринов ТИВ раҳбари билан бўлиб ўтган музокаралар якуни натижасида.
Лавров Россия вакциналарига нисбатан қатъий ёндашувни эгаллаган давлатлар номларини санаб ўтирмади, аммо қатор давлатлар, жумладан, Франция томонидан бўлган танқидларни эсга олди. Лавровнинг таъкидлашича, Европа иттифоқи давлатларида Европанинг тегишли агентлиги Россия препаратлари бўйича хулоса чиқаришини кутиш лозим, деган қатъий талабнинг ўзи йўқ.
Лавров, шунингдек, Россия вакцинасидан фойдаланиш Венгрия ва Словакия томонидан маъқулланганини эслатиб ўтди.
Россиянинг COVID-19га қарши бирорта вакцинаси европа доривор препаратларни назорат қилувчи идоралар томонидан тан олинмаган. ЕИнинг айрим давлатлари ўзларида "Спутник V"ни қўллаганлар. Россиянинг ушбу вакцинаси 4 мартдан бошлаб Европа Иттифоқида фойдаланиш учун дори воситаларини қўллашни тавсия этувчи Европа Дорилар Aгентлигида (ЕМA) босқичма -босқич текширувдан ўтказилмоқда.