Ўзбекистондаги ОТМларда тютор лавозими жорий этилди

Oбуна бўлиш
1 сентябрдан талабалар билан ишлаш бўйича гуруҳ мураббийи институти бекор қилинди.
ТОШКЕНТ, 12 сен — Sputnik. Ҳукуматнинг тегишли қарори билан 2021 йил 1 сентябрдан талабалар билан ишлаш бўйича гуруҳ мураббийи институти бекор қилинди.
Унинг ўрнига 1−3-курс талабалари учун муаммоларни бартараф этишда яқиндан ёрдам кўрсатувчи тюторларни бириктириш амалиёти йўлга қўйилди. Тюторлар ойлик маоши “Ўқитувчи-стажёр” базавий лавозим маошига тенглаштирилади
Общежитие - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.09.2021
Талабалар учун давлат-хусусий шериклик асосида турар жойлар қурилади
Тюторлар талабаларнинг маънавий ва ижтимоий ҳолатини доимий равишда таҳлил қилиб боради ва уларга мавжуд муаммоларни бартараф этишда яқиндан ёрдам беради.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази тузилмасида Тюторлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш бўлими ташкил этилади.
Янгиликлар лентаси
0