Президент паралимпиадачиларни табриклади

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев поздравил паралимпийцев
Шавкат Мирзиёев поздравил паралимпийцев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.09.2021
Oбуна бўлиш
Маросимда президент спортчиларни номма-ном эътироф этиб, уларнинг мураббийлари ва ота-оналарига ташаккур айтди.
ТОШКЕНТ, 10 сен - Sputnik. Ўзбекистон президент Шавкат Мирзиёев 10 сентябрь куни XVI Токио Паралимпиада иштирокчилари билан учрашди.
Тадбирда Миллий паралимпия қўмитаси ва спорт федерациялари раҳбарлари, паралимпиячиларнинг ота-оналари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари ҳам иштирок этишди.
Президент фармонига мувофиқ, Токио шаҳрида бўлиб ўтган ХVI ёзги Паралимпия ўйинларида юқори натижаларга эришган спортчи ва мураббийлардан бир гуруҳи фахрий унвонлар, орден ва медаллар билан мукофотланди. Тадбирда ана шу юксак мукофотлар тантанали равишда топширилди.
– Сизлар эришган ютуқлар тинимсиз жисмоний машқлар билан бирга, кучли руҳий тайёргарлик, мустаҳкам ирода ва пок ният самарасидир, – деди Шавкат Мирзиёев. – Улуғ мутафаккир бобомиз Ҳаким Термизий айтганларидек, “Инсон бирон нарсани йўқотса, қайғурмаслиги керак. Фақат ниятни йўқотса, қайғуриши керак. Чунки ҳар қандай хайрли иш пок ният билан ижобат бўлади, - деди президент.
Президент, ўзбекистонда паралимпия ҳаракатини ривожлантириш учун қатор ишлар амалга оширилаётганини ва режалаштирилганни айтиб ўтди.
Хусусан, келгуси ўқув йилидан бошлаб, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси қошида Паралимпия спорт турлари бўйича мутахассислар тайёрлаш институтини ташкил этиш вазифаси қўйилди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев поздравил паралимпийцев
Шавкат Мирзиёев поздравил паралимпийцев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.09.2021
Шавкат Мирзиёев поздравил паралимпийцев
Ундан ташқари, “Амирсой” тоғ-чанғи спорт мажмуаси ҳамда “Ҳумо-Арена” муз саройи базаларида паралимпиячилар учун шароит яратиш бўйича топшириқлар берилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси таркибида “Матонат мактаби” ташкил этиш таклифини билдирди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу йилнинг 24 августидан 5 сентябригача Токиода бўлиб ўтган мусобақада 55 нафар ўзбекистонлик паралимпиадасилар 8 та спорт тури бўйича иштирок этишди. Мусобақа якунида Ўзбекистон жамоаси 8та олтин, 5та кумуш ва 6та бронза медалга сазовор бўлишди.
Якуний рейтингда Ўзбекистона жамоаси 160 дан зиёд давлатлар ўртасида 16- ўринни қўлга киритишди. Яна бир эътиборли томони, шу 19 та медалнинг 11 тасини спортчи қизлар қўлга киритган эди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев поздравил паралимпийцев
Шавкат Мирзиёев поздравил паралимпийцев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.09.2021
Шавкат Мирзиёев поздравил паралимпийцев
Янгиликлар лентаси
0