Ўн минг мигрант чартер поездлар орқали Россияга олиб кетилади - РФдан делегация келди

© Sputnik / Алексей Филиппов / Медиабанкка ўтишПрибытие поезда Ташкент-Москва
Прибытие поезда Ташкент-Москва - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.09.2021
Oбуна бўлиш
Россия делегацияси ташрифи бугун 10-сентябрда Тошкент шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказидан бошланди ва 11 сентябргача давом этади.
ТОШКЕНТ, 10 сен - Sputnik. Ўзбекистонга Россия Федерацияси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирининг ўринбосари Андрей Пудов бошчилигидаги делегация ташрифи бошланди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Ташриф бугун 10-сентябрда бошланди ва 11 сентябргача давом этади.
Ташрифнинг биринчи кунида меҳмонлар Тошкент шаҳрида жойлашган банд бўлмаган аҳолига хизмат кўрсатувчи "Ишга марҳамат" мономаркази фаолиятни билан танишди. Шу билан бирга, шу куни "Қурилиш соҳасида меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Россия Федерациясига жалб қилиш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш"га бағишланган тақдимот ўтказилди.
Ишга марҳамат мономаркази - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.12.2020
Уч ойда ўрганса бўладиган "пултопар" ҳунарлар: "Ишга марҳамат" мономарказидан репортаж
Ташрифдан кўзланган асосий мақсад эса қурилиш соҳасида меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикасининг ўн минг нафар меҳнат мигрантини чартер поездлари орқали Россия Федерациясига олиб кетишдир.
Тадбирни очиб берар экан, Ўзбекистон бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусанов Ўзбекистон ва РФ ўртасида стратегик муносабатлар ўрнатилгани, меҳнат миграцияси соҳаси ривож топаётганини айтиб, сўнгги уч йилда бу йўналишда учта ҳукуматлараро битимлар имзоланганини қўшимча қилди.
Хусусан, меҳнат миграцияси географиясини кенгайтариш, хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқаролари учун қулайликлар яратиш, уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида хорижий давлатлар ваколатлари ташкилотлари ва салоҳиятли иш беруавчилари билан доимий музокаралар олиб борилмоқда.
Тадбирда меҳнат мигрантларини ташкиллаштирилган ҳолатда ишга жалб қилиш, мигрантларнинг соғлиғини муҳофаза қилиш, икки мамлакат ИИВ ўртасидаги ҳамкорлик масалалари бўйича сессия мажлислари ўтказилади.
Сотрудники полиции и пассажир - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.09.2021
Собянин қонунбузар-мигрантларга "депорт" ва "запрет" қўллаш давом этишини маълум қилди
Ҳусановнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон ҳукумати ўтган йилдан бошлаб хориж давлатига чиқиб кетаётган ҳар бир меҳнат мигрантига алоҳида эътибор билан қарамоқда.
"Бизнинг асосий вазифамиз, мамлакатдан ишлаш учун чет элга кетаётган ҳеч бир мигрант касбий тайёргарликсиз чиқиб кетмасин. Бу мақсадда мамлакатимизнинг барча регионларида юздан зиёд тайёрлов марказлари тармоғи ишга туширилган. "Ишга марҳамат" моно-марказларида эса 30га яқин касбларга ва бешта хорижий тилларга ўқитиш ишлари йўлга қўйилган", - деди Ҳусанов.
Ўзбекистон Меҳнат вазирининг таъкидлашича, жорий йилнинг 8 ойи давомида 51 мингдан зиёд меҳнат мигрантлари Россия Федерациясида ишга жойлаштирилган.
Меҳнат мигрантларини ҳуқуқий томондан ҳимоя қилиш мақсадида Ўзбекистон ҳукумати бир нечта дастурларни ҳаётга татбиқ этиб келмоқда.
Янгиликлар лентаси
0