UzAirways Тошкент-Бишкек йўналишидаги парвозлар сонини кўпайтирмоқда

© SputnikВ аэропорту Ташкента открылся новый зал вылета
В аэропорту Ташкента открылся новый зал вылета - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.09.2021
Oбуна бўлиш
Тошкент-Бишкек-Тошкент йўналишида мунтазам парвозларни ҳафтасига уч мартагача кўпайтирилади.
ТОШКЕНТ, 9 сен – Sputnik. 11 сентябрдан бошлаб Uzbekistan Airways Тошкент-Бишкек-Тошкент йўналишида мунтазам парвозларни ҳафтасига уч мартагача кўпайтиради. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар бермоқда.
Парвозлар ҳафтанинг душанба, пайшанба ва шанба кунлари амалга оширилади.
Парвозлар жадвали:
Душанба – HY 777: Тошкентдан учиш 15:50, Бишкекка етиб бориш 18:00;
Пайшанба – HY 779: Тошкентдан учиш 15:05, Бишкекка етиб бориш 17:15;
Шанба – HY 779: Тошкентдан учиш 09:00, Бишкекка етиб бориш 11:10.
Тошкент – Бишкек йўналишидаги авиачипталар 1 млн 229 минг 335 сўмдан бошланади.
Тошкент – Бишкек – Тошкент йўналишида авиачипталар 2 млн 553 минг 830 сўмдан бошланади.
Боинг-767 авиакомпании Uzbekistan Airways - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.09.2021
Россия-Ўзбекистон: парвозлар жадвали ва нархи эълон қилинди
Янгиликлар лентаси
0