Ўзбекистон ҳаво ҳужумидан ҳимоя қилиш тизимини янада кучайтиради

© Министерство обороны УзбекистанаУзбекские военные
Узбекские военные  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.09.2021
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев: қўшни минтақалардаги зиддият ва қуролли низолар Ўзбекистоннинг хавфсизлиги ва тинчлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратишни тақозо этмоқда.
ТОШКЕНТ, 9 сен – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев ЎзЛиДеП қуролтойида мамлакат мудофаа салоҳияти ва ҳарбий қудрати янада мустаҳкамланишини маълум қилди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, дунёдаги ҳозирги мураккаб вазият, қўшни минтақалардаги зиддият ва қуролли низолар Ўзбекистоннинг хавфсизлиги ва тинчлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратишни тақозо этмоқда.
Мирзиёев келгусида ҳам мамлакат мудофаа салоҳияти ва ҳарбий қудратини янада мустаҳкамлаш бўйича аниқ ва манзилли ишлар давом эттирилишини таъқидлади.
“Мамлакатимизни ҳаво ҳужумидан ҳимоя қилиш тизими ҳам давр талабларидан келиб чиқиб янада кучайтирилади. Чегараларимиз хавфсизлигини замонавий коммуникация воситалари ва техник иншоотларни кенг қўллаш орқали янада мустаҳкамлаймиз”, - деди Шавкат Мирзиёев.
Силы ПВО Узбекистана проводят учебные сборы на границе с Афганистаном - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.09.2021
Афғонистон билан чегарада Ўзбекистон ҳарбийлари ўқув йиғинини ўтказмоқда
Янгиликлар лентаси
0