https://sputniknews.uz/20210908/tojikistonda-amaldorlarga-dissertatsiya-yozish-taqiqlandi-20407766.html
Тожикистонда амалдорларга президент рухсатисиз диссертация ёзиш тақиқланди
Тожикистонда амалдорларга президент рухсатисиз диссертация ёзиш тақиқланди
Бунга сўнгги вақтларда аксарият диссертациялар кўчирмачилик йўли билан ёзилаётгани сабаб бўлган. 08.09.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-09-08T10:44+0500
2021-09-08T10:44+0500
2021-09-08T12:01+0500
дунёда
тожикистон
эмомали раҳмон
/html/head/meta[@name='og:title']/@content
/html/head/meta[@name='og:description']/@content
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/05/0b/18671878_0:0:1939:1091_1920x0_80_0_0_8dd6c913f1de499b309b3f86ae17eacb.jpg
ТОШКЕНТ, 8 сент – Sputnik. Тожикистонда амалдорларга диссертация ёзиш таъқиқланди. Янги тартиб, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг буйруғи билан 7 сентябрдан кучга кирди. Sputnik Тожикистон хабарига асосан. Хабарда айтилишига кўра, бундай ғайриоддий тартиб ўрнатилишига, сўнгги вақтларда Тожикистон вакиллари "Dissernet" ихтисослаштирилган портали томонидан кўп маротаба кўчирмачиликда айбланаётгани билан боғлиқ. Эмомали Раҳмон 2020 йилда олимлар ва зиёлилар билан учрашувда ушбу ҳолат юзасидан ўз фикрини билдирган эди. "Бу замонавий технологиялар даврининг касаллиги бўлиб, у ёш олимлар ва уларнинг раҳбарларига юқади. ‘Dissernet’ портали томонидан плагиатда айбланган 40 нафардан ортиқ олим илмий ишларини иқтисодий ва ижтимоий мутахассисликлар, шу жумладан, сиёсатшунослик ва педагогика бўйича диссертациялар кенгашларида ҳимоя қилган", — деган Тожикистон раҳбари.Ушбу қонун, барча депутатлар, судялар, МСК раҳбарияти, куч ишлатар тизимлар, ҳукумат раҳбарияти ва унинг аъзолари, вазирлар ва уларнинг ўринбосарлари, президент аппарати ва дипломатларга таалуқлидир.
тожикистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/05/0b/18671878_100:0:1823:1292_1920x0_80_0_0_0f80def8b8299cd18e5340f454c61069.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
тожикистон, эмомали раҳмон
тожикистон, эмомали раҳмон
Тожикистонда амалдорларга президент рухсатисиз диссертация ёзиш тақиқланди
10:44 08.09.2021 (янгиланди: 12:01 08.09.2021) Бунга сўнгги вақтларда аксарият диссертациялар кўчирмачилик йўли билан ёзилаётгани сабаб бўлган.
ТОШКЕНТ, 8 сент – Sputnik. Тожикистонда амалдорларга диссертация ёзиш таъқиқланди. Янги тартиб, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг буйруғи билан 7 сентябрдан кучга кирди. Sputnik Тожикистон хабарига асосан.
Унда айтилишига кўра, бундан буён ҳукумат лавозимларида ишлайдиган амалдорлар диссертация ёзиш учун президентдан рухсат олишлари керак бўлади.
Хабарда айтилишига кўра, бундай ғайриоддий тартиб ўрнатилишига, сўнгги вақтларда Тожикистон вакиллари "Dissernet" ихтисослаштирилган портали томонидан кўп маротаба кўчирмачиликда айбланаётгани билан боғлиқ.
Эмомали Раҳмон 2020 йилда олимлар ва зиёлилар билан учрашувда ушбу ҳолат юзасидан ўз фикрини билдирган эди.
"Бу замонавий технологиялар даврининг касаллиги бўлиб, у ёш олимлар ва уларнинг раҳбарларига юқади. ‘Dissernet’ портали томонидан плагиатда айбланган 40 нафардан ортиқ олим илмий ишларини иқтисодий ва ижтимоий мутахассисликлар, шу жумладан, сиёсатшунослик ва педагогика бўйича диссертациялар кенгашларида ҳимоя қилган", — деган Тожикистон раҳбари.
Ушбу қонун, барча депутатлар, судялар, МСК раҳбарияти, куч ишлатар тизимлар, ҳукумат раҳбарияти ва унинг аъзолари, вазирлар ва уларнинг ўринбосарлари, президент аппарати ва дипломатларга таалуқлидир.