Камилов Афғонистонга қўшни давлатлар ТИВ раҳбарлари учрашувида иштирок этди

© пресс-служба МИД УзбекистанаГлава МИД Узбекистана Абдулазиз Камилов
Глава МИД Узбекистана Абдулазиз Камилов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.09.2021
Oбуна бўлиш
Йиғилишда Афғонистон билан барқарор халқаро алоқалар, айниқса, унинг гуманитар ривожланиш эҳтиёжларини қўллаб-қувватлаш муҳимлиги таъкидланди.
ТОШКЕНТ, 8 сен – Sputnik. Покистон ташқи ишлар вазири Шоҳ Маҳмуд Қурайший раислигида Афғонистон билан қўшни давлатлар ташқи ишлар вазирларининг учрашуви видеоконференцалоқа шаклида бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Йиғилишда Хитой, Эрон, Тожикистон, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ҳамда Туркманистон ташқи ишлар вазири ўринбосари иштирок этди.
Учрашув қатнашчилари Афғонистон суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлашини, шунингдек, тинчлик, хавфсизлик, миллий ярашувни таъминлаш, Афғонистоннинг ички ишларига аралашмаслик ва барқарор ривожланиш тамойиллари тарафдори эканлигини билдириб, мамлакат келажаги ўз халқи томонидан белгиланиши кераклигини қайд этдилар.

“Афғонистон Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги минтақавий боғлиқликнинг муҳим бўғинидир. Шу маънода, Афғонистонни минтақавий интеграция жараёнларига жалб қилиш мамлакат иқтисодиётини тиклашга самарали имконият яратади”, - деди Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Камилов

Таъкидланишича, барқарор, тинч ва фаровон Афғонистон бутун кўп миллатли афғон халқи ва жаҳон ҳамжамияти манфаатларига жавоб беради.
Афғонистон билан барқарор халқаро алоқалар, айниқса, унинг гуманитар ривожланиш эҳтиёжларини қўллаб-қувватлаш муҳимлиги таъкидланди.
Умумий муаммоларни ҳал этиш ҳамда тинчлик, хавфсизлик, барқарорлик, минтақавий ўзаро боғлиқлик ва иқтисодий интеграцияни қўллаб-қувватлашмақсадида қўшни давлатлар ўртасидаги ҳамкорлик ҳамдаяхши қўшничилик муносабатларини янада мустаҳкамлашга интилиш учун биргаликда ҳаракат қилиш зарурлиги таъкидланди.
Янгиликлар лентаси
0