https://sputniknews.uz/20210908/chol-hududlarida-yangi-yaylovlar-tashkil-etiladi-20418588.html
Чўл ҳудудларида янги яйловлар ташкил этилади
Чўл ҳудудларида янги яйловлар ташкил этилади
Sputnik Ўзбекистон
Жорий йилдан эътиборан яйлов чиптаси ташкил қилинган бўлиб, бунда чорвадор Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси рўйхатида бўлган яйлов ерлари хажмини онлайн кузатиши... 08.09.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-09-08T17:48+0500
2021-09-08T17:48+0500
2021-09-08T17:48+0500
жамият
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/07/0b/19634662_0:0:3640:2048_1920x0_80_0_0_b0741fc77e728ab85c80aa32c23a704a.jpg
ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. Бу йил иқлим ноқулай келганлиги сабабли чорва моллари озуқаси танқислиги кўпчилик чорвадорларни ўйлантирди. Шу боис чўл ҳудудларида яйлов майдонларини яратиш мақсадида Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва Чорвачилик хўжалиги билан ҳамкорликда янги лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда. Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида айтиб ўтилди дея хабар бермоқда Sputnik мухбири.Маълумки, бугунги кунда гўшт маҳсулотларининг 90 фоизи, сут маҳсулотларининг 50-60 фоизи озуқага боғлиқ. Унинг сўзларига кўра, чўлда яйлов озуқаларини кўпайтириш, ўсимлик уруғларини кичик авиатсиялар орқали сепиш ишлари аллақачон бошланган. Бу йилдан бошлаб тест режимида яйлов чиптаси ташкил қилинган бўлиб, бунда чорвадор Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси рўйхатида бўлган яйлов ерлари хажмини онлайн кузатиши ҳамда уни ижарага олиш имконига эга. Яйловларни асаларичилик йўналишига эса ижарасиз бепул бериш йўлга қўйилган.Аввалроқ, қўмита Тошкентни яшил ҳудудга айлантириш борасидаги режаларини маълум қилган эди.
https://sputniknews.uz/20210908/tojikiston---ozbekiston-investitsiya-kompaniyasi-tashkil-etilmoqda-20418230.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/07/0b/19634662_44:0:2775:2048_1920x0_80_0_0_1f92908e59ad0708e09a87d3a2bc7296.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон
Чўл ҳудудларида янги яйловлар ташкил этилади
Жорий йилдан эътиборан яйлов чиптаси ташкил қилинган бўлиб, бунда чорвадор Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси рўйхатида бўлган яйлов ерлари хажмини онлайн кузатиши ҳамда уни ижарага олиш имконига эга.
ТОШКЕНТ, 8 сен — Sputnik. Бу йил иқлим ноқулай келганлиги сабабли чорва моллари озуқаси танқислиги кўпчилик чорвадорларни ўйлантирди. Шу боис чўл ҳудудларида яйлов майдонларини яратиш мақсадида Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва Чорвачилик хўжалиги билан ҳамкорликда янги лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда. Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида айтиб ўтилди дея хабар бермоқда Sputnik мухбири.
Маълумки, бугунги кунда гўшт маҳсулотларининг 90 фоизи, сут маҳсулотларининг 50-60 фоизи озуқага боғлиқ.
“Ўрмон хўжалиги тасарруфидаги 2,7 миллион гектарга яқин яйлов ҳудудлари Қоракўлчилик ва пиллачилик қўмитасига 0 балансда доимий фойдаланишга берилди. Бу чорва озуқаси танқислигига олиб келиши мумкин деган хавотирни уйғотмаслиги керак”, - дейди Ўзбекистон Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқотлар институти директори Абдушукур Ҳамзаев.
Унинг сўзларига кўра, чўлда яйлов озуқаларини кўпайтириш, ўсимлик уруғларини кичик авиатсиялар орқали сепиш ишлари аллақачон бошланган. Бу йилдан бошлаб тест режимида яйлов чиптаси ташкил қилинган бўлиб, бунда чорвадор Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси рўйхатида бўлган яйлов ерлари хажмини онлайн кузатиши ҳамда уни ижарага олиш имконига эга. Яйловларни асаларичилик йўналишига эса ижарасиз бепул бериш йўлга қўйилган.
Аввалроқ, қўмита Тошкентни яшил ҳудудга айлантириш борасидаги режаларини маълум қилган эди.