Баҳром Абдуҳалимов “Адолат” партиясидан президентликка номзод сифатида тасдиқланди

Бахром Абдухалимов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.09.2021
Oбуна бўлиш
“Адолат” СДПдан номзод Баҳром Абдуҳалимов бўлажак президент сайловларида “Адолат — ҳаётимизнинг бош мезони” шиори остидаги иштирок этади.
ТОШКЕНТ, 8 сен – Sputnik. Ўзбекистон “Адолат”социал-демократик 2021 йилги президент сайловларига партия раҳбари Баҳром Абдуҳалимовни номзод сифатида расман тасдиқлади. Бу ҳақда партиянинг 8 сентябрь куни ўтказилган Х қурултойида маълум қилинди.
Баҳром Абдуҳалимов ўз сайловолди дастурининг мақсад ва вазифалари, устувор йўналишларини маълум қилди.
Хусусан, табиий бойликлар, жумладан, табиий газ ва электр энергияси аввало халққа берилиши, эҳтиёждан ортиғи эса четга сотилиши йўлга қўйилади.
“Биз болаларни мактабгача таълим муассасаларига ҳозиргидек уч ёшидан эмас, икки ёшидан бошлаб, ҳеч қандай навбатларсиз юз фоиз қамраб оламиз” – деди у.
Шунингдек, Абдуҳалимовнинг сўзларига кўра, таълим тизимида кечаётган тарқоқликлардан, қарама-қаршиликлардан воз кечиш учун Мактабгача таълим, Халқ таълими, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирликларини ягона – Таълим вазирлигига айлантириш мақсад қилинган.
Кандидат в президенты Узбекистана от НДПУ Максуда Ворисова - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.09.2021
Мақсуда Ворисова президентликка номзод сифатида тасдиқланди
Маълумот учун, Баҳром Абдуҳалимов 1959 йил 27 февралда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Тошкент давлат университетини тамомлаган (1981 йил). Ўзбекистон Фанлар академияси Шарқшунослик институтида кичик, катта илмий ходим, бўлим бошлиғи, илмий котиб, илмий ишлар бўйича директор ўринбосари, директор, Ўзбекистон президенти давлат маслаҳатчиси лавозимларида ишлаган. Тарих фанлари доктори, Марказий Осиё тарихи ва шарқшунослик соҳасидаги олим.
У 2011—2020 йилларда Фанлар академияси вице-президенти лавозимида ишлаган. 2020 йилнинг октябрида "Адолат" СДП сиёсий кенгаши раиси этиб сайланган.
Янгиликлар лентаси
0