РУДН Ўзбекистонда 3та малака ошириш дастурини ишга туширади

© Sputnik / Петр Чернов / Медиабанкка ўтишЗдание РУДН в Москве
Здание РУДН в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.09.2021
Oбуна бўлиш
Россия университети Ўзбекистонда таълим муассасалари кадрлари малакасини оширишга ёрдам беради.
ТОШКЕНТ, 7 сен — Sputnik. Россия Халқлар Дўстлиги университети (РУДН) Ўзбекистонда “Таълим соҳасида менежмент”, йўналишида миллий кадрлар тайёрлаш бўйича учта дастурни ишга туширмоқда, деб хабар қилмоқда олийгоҳ маъмурияти.
Малака ошириш тадбирлари орасида қуйидаги дастурлар амалга оширилади:
Таълим муассасаларини рақамлаштириш шароитида лойиҳа бошқариш фаолияти;
Таълим жараёнлари бошқарувида касбий кўникмаларни такомиллаштириш;
ОТМ ва олийгоҳлар аро ҳамкорлик соҳачида замонавий ёндашувлар;
Ўқув дастурининг асосий мақсади – Ўзбекистонда IT-соҳасида лойиҳалар бошқаруви билан шуғулланаётган малакали кадрлар даражасини оширишдир. Ундан ташқари маъмурий-хўжалик фаолияти олиб бораётган кадрларнинг профессионал кўникмаларини ошириш учун шароит яратиш ва таълим муассасаларининг халқаро ҳамкорлиги йўналишида замонавий ёндашувлар ишлаб чиқишдир.
”Ушбу малака ошириш дастурлари йўналишлари миллий кадрлар эҳтиёжларини мониторинг қилиш ҳамда Ўзбекистонда 2018-2020 йилларда ўтказилган малака ошириш дастурларининг самарадорлигини таҳлил қилиш асосида тузилган”, - деб изоҳ берди РУДН.
Ўқув дарслари 20 сентябрдан бошланиб 9 октябрга қадар давом этади. Машғулотларни РУДН ўқитувчилари масофавий шаклда олиб боришади. Батафсил маълумот билан қуйида танишиш мумкин.
Малака оширишда иштирок этиш учун электрон кўринишда ариза ҳамда сайтда берилган анкетани тўлдириш керак. Ўқув жараёни бепул бўлиб, курсларни муваффақиятли тугатган эшитувчиларга сертификат берилади.
Янгиликлар лентаси
0