ОТБ Ўзбекистонда хусусий сектор ривожланишини қўллаб-қувватлашда давом этади

© AFP 2023 / TED ALJIBEАзиатский банк развития (АБР)
Азиатский банк развития (АБР) - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.09.2021
Oбуна бўлиш
ОТБ расмий вакилининг фикрича, Ўзбекистон ҳукумати сўнгги бир неча йил ичида, хусусан, COVID-19 пандемияси билан боғлиқ қийинчиликларга қарамай, давлат-хусусий шерикликни ривожлантиришда сезиларли ютуқларга эришган.
ТОШКЕНТ, 7 сен - Sputnik. Осиё тараққиёт банкининг (ОТБ) Хусусий сектор операциялари ва давлат-хусусий шериклик бўйича вице-президенти Ашок Лаваса Тошкентга ташрифи давомида ОТБ Ўзбекистоннинг ислоҳотлар дастурини ва хусусий секторни мустаҳкамлаш буйича саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашни давом эттиришини тасдиқлади.
Лаваса Бош вазир ўринбосари, Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ва ОТБ бошқарувчиси Сардор Умурзаков, Бош вазир ўринбосари ва Иқтисодий ривожланиш ва қашшоқликни қисқартириш вазири Жамшид Кучкаров ва давлат ва хусусий сектор вакиллари бўлмиш бошқа ҳамкорлар билан ОТБнинг мамлакатдаги фаолиятини муҳокама қилиш учун учрашгани айтилмоқда.
Строительство гидроэлектростанции - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.09.2020
"Ўзбекгидроэнерго" ОТБ билан учта ГЭС қуришга келишди
Лавасанинг фикрича, Ўзбекистон ҳукумати сўнгги бир неча йил ичида, хусусан, COVID-19 пандемияси билан боғлиқ қийинчиликларга қарамай, давлат-хусусий шерикликни ривожлантиришда сезиларли ютуқларга эришган.
"ОТБ сиёсат бўйича маслаҳатлар, салоҳиятни ошириш, истиқболли давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини тайёрлашда битимлар бўйича маслаҳат ёрдами, ҳукуматга қарз бериш ва хусусий секторнинг асосий субъектларини тўғридан-тўғри молиялаштириш орқали Ўзбекистонни ҳар томонлама ва комплекс қўллаб-қувватлашни давом эттиришини тасдиқлайди. Кучли хусусий сектор учун қулай муҳит яратиш ва хусусий секторнинг ресурслари, тажрибаси ва инновацияларини жалб этиш барқарор ривожланиш учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга”, - дея таъкидлади у.
Линии электропередачи в ущелье Чычкан в Киргизии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.10.2020
ОТБ Ўзбекистондан Афғонистонга электр узатиш линиясини қуришни молиялаштиради
Кучкаров билан бирга бўлиб ўтган учрашув давомида Лаваса ҳукуматнинг давлат-хусусий шерикликни тайёрлаш борасидаги ютуқларини ижобий баҳолади ва ОТБ қўллаб-қувватлашни давом эттиришини таъкидлади.
Улар макроиқтисодий барқарорлик, ислоҳотларнинг изчиллиги ва хусусий сектор ишончини мустаҳкамлаш учун инфратузилма ва институтларни ривожлантиришнинг муҳимлигини муҳокама қилишди. Транспорт ва коммунал хизматларни кўрсатишда хусусий сектор потенциалга эга эканлигини таъкидладилар.
Лаваса, шунингдек, Тошкент шаҳрида 3-4-сентябр кунлари бўлиб ўтган ИТБнинг йиллик йиғилишлари доирасида ўтказилган "COVID-19дан кейинги давридаги ДХШ сармояси" давра суҳбатида иштирок этди.
Ўзбекистон ОТБга 1995 йилда аъзо булган. Ўшандан бери ОТБ Ўзбекистон учун 10,1 миллиард доллар миқдорида қарз, грант ва техник ёрдам ажратди. Хусусий секторнинг ривожланишини қўллаб-қувватлаш ОТБнинг Ўзбекистон билан 2019-2023 йиллар учун ҳамкорлик стратегиясининг асосий стратегик устувор йўналиши бўлиб, у мамлакатни фаол ва инклюзив бозор иқтисодиётига олиб чиқишга қаратилган.
Янгиликлар лентаси
0