https://sputniknews.uz/20210906/toliblar-afgon-xalqidan-namoyishlardan-voz-kechishni-soradi-20383229.html
Толиблар афғон халқидан намойишлардан воз кечишни сўради
Толиблар афғон халқидан намойишлардан воз кечишни сўради
Sputnik Ўзбекистон
"Толибон"* ҳаракати вакиллари афғон халқига намойишлардан воз кечишни тавсия этди 06.09.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-09-06T15:06+0500
2021-09-06T15:06+0500
2021-09-06T15:06+0500
афғонистонда вазият кескинлашуви
афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/14/20160530_0:175:3018:1873_1920x0_80_0_0_b6af35d9e369e66ad8130dac95d49465.jpg
ТОШКЕНТ, 6 сен - Sputnik. Афғонистон аҳолиси норозилик намойишлари ва митинглар ўтказишлари керак эмас, сабаби, мамлакат эндигина инқироздан чиқди. Бу ҳақда толибларнинг Twitterдаги аккаунтида эълон қилинган видео-мурожаатда "Толибон"* ҳаракати вакили Забиулла Мужоҳид баёнот берди."Биз ҳозиргина инқироздан чиқдик, шу боис, эркаклар ва аёллардан, шунингдек, аҳолининг барча қатламидан бундай шароитда намойишлар ўтказмасликни сўраймиз", - деб айтган Мужоҳид.Эслатиб ўтамиз, бир оз аввал ўтказилган матбуот-анжуманида толиблар янги ҳукуматни шакллантириш борасида қарор қабул қилиш жараёни ниҳоялангани, фақат техник масалани ҳал қилиш қолгани ҳақида хабар беришган эди.Забиулла Мужоҳиднинг сўзларига кўра, Афғонистоннинг янги ҳукумати бир неча кундан сўнг эълон қилинади, ҳозирча аниқ сана айтилмаяпти. Матбуот-анжуманида толиблар бошчилигидаги ҳокимият конституцияси ҳақида ҳам савол берилган."Конституцияга келадиган бўлсак, шуни айтишим керак-ки, тизим (ҳукумат) тасдиқланиши билан конституция устида иш бошланади, у ёки қайта кўчирилади, ёки бўлмаса унга ўзгартишлар киритилади", - деб айтган Мужоҳид бу саволга жавобан.Эслатиб ўтамиз, август ойи бошида "Толибон"* жангарилари АҚШ қўшинларининг Афғонистондан чиқарилиши фонида ҳукумат кучлари позицияларига ҳужумга ўтиб, ой ўрталарига келиб, Қобулга кириб боришган эди.Мамлакат президенти истеъфо берди ва мамлакатни тарк этди, толиблар эса мамлакатда уруш тугаганини эълон қилиб, бошқарувнинг янги шакли тез орада аниқлаштирилиши ҳақида маълум қилдилар.Шу вақтгача жангарилар таслим қилолмаган ҳудуд - Панжшер провинцияси душанба куни толиблар томонидан тўлиқ эгаллаб олингани ҳақида хабарлар тарқалди.Аҳмад Масъуд бошчилигидаги маҳаллий қаршилик ҳаракати вакиллари бу хабарни рад этмоқда.
https://sputniknews.uz/20210906/sobiq-afgoniston-vitse-prezidenti-amrullo-soleh-tojikistonga-qochdi---oav-20379378.html
https://sputniknews.uz/20210906/toliblar-panjsher-viloyatini-egallab-olishganini-malum-qilishdi-20378493.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/14/20160530_144:0:2875:2048_1920x0_80_0_0_5c3b882d16beb4505ac2215d445bd824.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
афғонистонда вазият кескинлашуви, афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида
афғонистонда вазият кескинлашуви, афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида
Толиблар афғон халқидан намойишлардан воз кечишни сўради
"Толибон"* ҳаракати вакиллари афғон халқига намойишлардан воз кечишни тавсия этди
ТОШКЕНТ, 6 сен - Sputnik. Афғонистон аҳолиси норозилик намойишлари ва митинглар ўтказишлари керак эмас, сабаби, мамлакат эндигина инқироздан чиқди. Бу ҳақда толибларнинг Twitterдаги аккаунтида эълон қилинган видео-мурожаатда "Толибон"* ҳаракати вакили Забиулла Мужоҳид баёнот берди.
"Биз ҳозиргина инқироздан чиқдик, шу боис, эркаклар ва аёллардан, шунингдек, аҳолининг барча қатламидан бундай шароитда намойишлар ўтказмасликни сўраймиз", - деб айтган Мужоҳид.
Эслатиб ўтамиз, бир оз аввал ўтказилган матбуот-анжуманида толиблар янги ҳукуматни шакллантириш борасида қарор қабул қилиш жараёни ниҳоялангани, фақат техник масалани ҳал қилиш қолгани ҳақида хабар беришган эди.
Забиулла Мужоҳиднинг сўзларига кўра, Афғонистоннинг янги ҳукумати бир неча кундан сўнг эълон қилинади, ҳозирча аниқ сана айтилмаяпти. Матбуот-анжуманида толиблар бошчилигидаги ҳокимият конституцияси ҳақида ҳам савол берилган.
"Конституцияга келадиган бўлсак, шуни айтишим керак-ки, тизим (ҳукумат) тасдиқланиши билан конституция устида иш бошланади, у ёки қайта кўчирилади, ёки бўлмаса унга ўзгартишлар киритилади", - деб айтган Мужоҳид бу саволга жавобан.
Эслатиб ўтамиз, август ойи бошида "Толибон"* жангарилари АҚШ қўшинларининг Афғонистондан чиқарилиши фонида ҳукумат кучлари позицияларига ҳужумга ўтиб, ой ўрталарига келиб, Қобулга кириб боришган эди.
Мамлакат президенти истеъфо берди ва мамлакатни тарк этди, толиблар эса мамлакатда уруш тугаганини эълон қилиб, бошқарувнинг янги шакли тез орада аниқлаштирилиши ҳақида маълум қилдилар.
Шу вақтгача жангарилар таслим қилолмаган ҳудуд - Панжшер провинцияси душанба куни толиблар томонидан тўлиқ эгаллаб олингани ҳақида хабарлар тарқалди.
Аҳмад Масъуд бошчилигидаги маҳаллий қаршилик ҳаракати вакиллари бу хабарни рад этмоқда.