https://sputniknews.uz/20210906/ozbekiston-afgoniston-boyicha-onlayn-uchrashuvda-ishtirok-etdi--20380834.html
Ўзбекистон Афғонистон бўйича онлайн учрашувда иштирок этди
Ўзбекистон Афғонистон бўйича онлайн учрашувда иштирок этди
Sputnik Ўзбекистон
Афғонистонга ҳар томонлама кўмаклашиш, хусусан, пандемия даврида инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш ва озиқ-овқат инқирозига йўл қўймаслик борасидаги... 06.09.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-09-06T13:06+0500
2021-09-06T13:06+0500
2021-09-06T13:06+0500
афғонистонда вазият кескинлашуви
афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/905/17/9051732_0:28:1200:703_1920x0_80_0_0_f6f01517079464246f810cc4e5d571c3.jpg
ТОШКЕНТ, 6 сен - Sputnik. Кеча, 5-сентябрь куни Покистон томонининг ташаббуси билан Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон, Покистон, Эрон ва Хитойнинг Афғонистон бўйича махсус вакиллари виртуал шаклда музокаралар ўтказди.Томонлар афғон инқирозини тинч йўл билан ҳал этиш бўйича минтақавий саъй-ҳаракатларни бирлаштириш, тез фурсатларда мамлакатда кенг вакиллик асосида инклюзив ҳукумат тузиш, инсон ҳуқуқлари, жумладан, аёллар ва миллий озчилик ҳуқуқларини таъминлаш муҳимлигини таъкидладилар.Толиблар томонидан Афғонистонда халқаро террористик ташкилотлар фаолиятига ҳамда ушбу мамлакат ҳудудидан қўшни давлатларга ҳар қандай таҳдидларга йўл қўймаслик бўйича ўз мажбуриятларини бажариш муҳимлигига эътибор қаратилди.Афғонистонга ҳар томонлама кўмаклашиш, хусусан, пандемия даврида инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш ва озиқ-овқат инқирозига йўл қўймаслик борасидаги чора-тадбирлар юзасидан атрофлича фикр алмашилди.
https://sputniknews.uz/20210906/toliblar-panjsher-viloyatini-egallab-olishganini-malum-qilishdi-20378493.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/905/17/9051732_114:0:1087:730_1920x0_80_0_0_4f7ef0fae2892204285f2c7d7308067e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
афғонистонда вазият кескинлашуви, афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида
афғонистонда вазият кескинлашуви, афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида
Ўзбекистон Афғонистон бўйича онлайн учрашувда иштирок этди
Афғонистонга ҳар томонлама кўмаклашиш, хусусан, пандемия даврида инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш ва озиқ-овқат инқирозига йўл қўймаслик борасидаги чора-тадбирлар юзасидан атрофлича фикр алмашилди.
ТОШКЕНТ, 6 сен - Sputnik. Кеча, 5-сентябрь куни Покистон томонининг ташаббуси билан Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон, Покистон, Эрон ва Хитойнинг Афғонистон бўйича махсус вакиллари виртуал шаклда музокаралар ўтказди.
Томонлар афғон инқирозини тинч йўл билан ҳал этиш бўйича минтақавий саъй-ҳаракатларни бирлаштириш, тез фурсатларда мамлакатда кенг вакиллик асосида инклюзив ҳукумат тузиш, инсон ҳуқуқлари, жумладан, аёллар ва миллий озчилик ҳуқуқларини таъминлаш муҳимлигини таъкидладилар.
Толиблар томонидан Афғонистонда халқаро террористик ташкилотлар фаолиятига ҳамда ушбу мамлакат ҳудудидан қўшни давлатларга ҳар қандай таҳдидларга йўл қўймаслик бўйича ўз мажбуриятларини бажариш муҳимлигига эътибор қаратилди.
Афғонистонга ҳар томонлама кўмаклашиш, хусусан, пандемия даврида инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш ва озиқ-овқат инқирозига йўл қўймаслик борасидаги чора-тадбирлар юзасидан атрофлича фикр алмашилди.